Sayt test rejimida ishlamoqda

Салойдинов Азиз Авазовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кислород сақлаган бирикмалар асосида антидетонатсион композитсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/T3018.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc03/28.02.2022.T101.01. 
Расмий оппонентлар: Дўстов Ҳамро Бозорович, кимё фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислород сақлаган бирикмалар асосида антидетонатсион композитсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Пауерформинг жараёни риформатига метилучламчибутил эфири 1% миқдорда қўшиш орқали унинг октан сони 95,5 дан 115 пунктга, каталитик риформинг жараёни риформатига эса 1% изопропанол қўшилиб унунг октан сони 95,8 дан 116,38 пунктгача ошиши илмий асосланган;
АИ-80 автомобил бензиннинг октан сонини максимал 8 бирликга ошириш учун  ОКТАН-МС-6 антидетонтсион композитнинг: этил спирт - 70 %, изобутанол - 8%, метилучламчибутил эфири - 10%, изопропанол - 6%, анилин - 6% ни ташкил қилган мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
тирсакли валнинг айланиш частотаси нмин=750 айл/мин дан нмах=8000 айл/мин гача бўлган автомобил двигателларида чиқинди газларнинг минимал миқдори: CО2 - 3,2 % дан 1,8 % гача, углеводородлар – 1850 ппм дан 880 ппм гача камайтириш учун АИ-80 автомобил бензинига ОКТАН-МС-6 нинг оптимал миқдори 8 % ни компаундлаш илмий асосланган;
ОКТАН-МС-6 оксигенат композитсиясини олиш ва уни маҳаллий АИ-80 автомобил бензинига компаундлаб, АИ-91 автомобил бензиннини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кислород сақлаган бирикмалар асосида антидетонатсион композитсиялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш илмий тадқиқот иши бўйича олинган натижалар асосида:
турли кислородли бирикмалар асосида автомобил бензинларини антидетонатсион хусусиятларини яхшиловчи ОКТАН-МС-6 оксигенат композитсиясини олиш усули «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 3 майдаги 03/18-8-360-сонли маълумотномаси). Натижада, АИ-80 автомобил бензини ва оксигенат композитсиялари асосида АИ-91 ва ундан юқори октан сонига эга бўлган маркадаги автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради;
кислородли бирикмалар ва маҳаллий паст октанли автомобил бензинлари асосида янги таркибли, экологик тоза, юқори дисперс барқарор бўлган автомобил бензинини ишлаб чиқариш технологик тизими «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг “2025-2030 йилларда амалиётга жорий этиш истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2023 йил 3 майдаги 03/18-8-360-сонли маълумотномаси). Натижада, детонатсион ва фазавий барқарорлиги, кислород миқдори бўйича (2,7% гача) Европа экологик стандартларига жавоб берувчи автомобил бензинлари ишлаб чиқариш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish