Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Азиза Махомадризоевна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туристик хизматлар соҳасидаги корхоналарни кредит билан таъминлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.2. DSc/Iqt381
Илмий маслахатчи:  Абдуллаева Шарбат Зулфикаровна
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Одил Бердимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик хизматлар соҳаси субъектларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кредитлашнинг услубий ва амалий асосларини такомиллаширишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари томонидан туристик соҳа субъектларига кредитлар ажратишда, соҳа корхоналарни фаолият муддатларига қараб имтиёзлар белгилаш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритаётган туристик корхоналар лойиҳаларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитларнинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этиш таклиф этилган; 
туристик корхоналарнинг хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда, уларнинг ҳаёт цикли ва  фаолият муддатларини инобатга олган ҳолда уларга йиллик Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ставкада Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар бериш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан туристик корхоналарнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 5 йил муддатгача йиллик Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ставкада, 2 йилгача имтиёзли давр билан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафолати асосида  кредитлар ажратиш таклиф этилган; 
туристик корхоналарнинг меҳмонхоналар, дам олиш масканлари ва  зоналарини  қуриш, уларни хориждан келтирилган замонавий асбоб-ускуна ва рақамли технологиялар билан жиҳозлаш борасидаги инвестицион лойиҳаларини молиялаштиришга тижорат банклари томонидан 15 йил муддатга, 5 йил имтиёзли давр билан кредитлар ажратиш таклиф этилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Туристик хизматлар соҳаси корхоналарини кредит билан таъминлашнинг услубий ва амалий асосларини  такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан туристик соҳа субъектларига кредитлар ажратишда, соҳа корхоналарни фаолият муддатларига қараб имтиёзлар белгилаш бўйича берилган таклифи «Саноатқурилишбанк» АТБ томонидан «2023 йилга банк кредит сиёсати ва унинг асосий йўналишлари»ни ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси АТ «Саноатқурилишбанк» нинг 2023 йил 16 мартдаги 01-07-9/282-сон маълумотномаси). Натижада, туристик хизматлар соҳаси субъектларига ажратиладиган кредитлар улуши 8-12 %га ошган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритаётган туристик корхоналар лойиҳаларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитларнинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этиш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-130-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси АТ «Саноатқурилишбанк»нинг 2023 йил 16 мартдаги 01-07-9/282-сон маълумотномаси). Натижада, туристик хизматлар соҳасида корхоналарининг кредитлари бўйича қарздорлиги  3-7 фоизга камайган; 
туристик корхоналарнинг хизматлар кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда, уларнинг ҳаёт цикли ва  фаолият муддатларини инобатга олган ҳолда, яъни 1йилгача 2 млрд.гача, 1йилдан 3 йилгача 4млрд., 3 йилдан 5 йилгача 5 млрд.гача миқдорда, йиллик 14 %дан ошмаган ставкада Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар бериш бўйича таклифи АТ«Туронбанк»нинг амалиётида қўлланилган. (Ўзбекистон Республикаси АТ«Туронбанк»нинг 2023 йил 23 мартдаги 23/03-115-сон маълумотномаси). Натижада хизматлар индустриясининг ўсиши мамлакат  ялпи ички маҳсулотида хизматлар улушининг бугунги кундаги  35,8 фоизига  нисбатан 1,5 фоизга ўсишини таъминлаган ва  бу ўз навбатида камбағаллар сонини 1,8 фоизга қисқартириш  имконини берган; 
тижорат банклари томонидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 5 йил муддатга, йиллик 14 фоиз ставкада, 2 йилгача имтиёзли давр билан  5 млрд. сўмгача бўлган миқдорда кредитлар бериш тўғрисидаги таклиф АТ«Туронбанк» томонидан кредитлаш жараёнига татбиқ этилган ва  ундан туристик хизматлар соҳаси субъектлари билан банк ўртасида кредит шартномалари тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси АТ«Туронбанк»нинг 2023 йил 23 мартдаги 23/03-115-сон маълумотномаси). Натижада банк кредит портфелида туристик хизматлар корхоналари учун бериладиган кредитлар улуши 3,5 фоизга ошган. 
туристик хизматлар соҳасидаги корхоналарнинг инвестиция лойиҳалари, меҳмонхоналарни қуриш ва уларни жиҳозлаш учун импорт қилинадиган ускуналар ва технологияларни 15 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, 5 йилгача имтиёзли давр билан сотиб олиш учун кредитлар бериш таклифи АТ«Туронбанк»нинг амалиётида қўлланилган  (Ўзбекистон Республикаси АТ«Туронбанк»нинг 2023 йил 23 мартдаги 23/03-115-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида банк кредит портфелидаги туризм хизматлари, хусусан меҳмонхона бизнеси соҳасидаги корхоналарга берилган кредитларнинг улуши 7-9 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish