Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекназаров Беҳзод Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда маданий мерос ресурсларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш",
08.00.17 -туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда маданий мерос ресурсларидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моддий маданий мерос объектларининг 3Д моделли реконструксиялари ва рақамли ахборот базасини яратиш асосида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва соҳада давлат назоратини амалга ошириш асосланган;
янги музейлар, хусусан, нодавлат музейларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, «Санъацевар миллат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида санъат галереяларини ташкил этиш, музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил қилиш асосида музейларда замонавий НФТ (қўзғалмас токенлар), голография ва 3Д каби технологияларни кенг қўллаш орқали музейларнинг оммавийлигини ошириш ва маркетинг соҳасини ривожлантириш илмий асосланган;
«Мозийга саёҳат» дастури доирасида туризм инфратузилмаси субъектларига (жойлаштириш воситаларига) чегирма тақдим қилиш ва акциялар ўтказиш асосида музейларда хизматлар соҳасини кенгайтириш доирасида тунги иш вақтини жорий этиши далилланган;
мамлакатимизда музейларга ташрифлар сонининг ўсиш суръатлари асосида туризм ва маданий мерос соҳасини барқарор ривожлантиришнинг 2028-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм соҳасини барқарор ривожлантиришда маданий мерос ресурсларидан самарали фойдаланишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар асосида:
моддий маданий мерос объектларининг 3Д моделли реконструксиялари ва рақамли ахборот базасини яратиш асосида маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва соҳада давлат назоратини амалга ошириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 3-мартдаги “Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 119-сон қарори бўйича «Дастури»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8469-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, давлат назоратини амалга ошириш ва таъмирлаш-тиклаш, консервасия ва реставрасия қилиш бўйича ишлар самарадорлигини икки баравар ортишига имкон берган;
янги музейлар, хусусан, нодавлат музейларни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, «Санъацевар миллат» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида санъат галереяларини ташкил этиш, музейларнинг кўчма кўргазмаларини ташкил қилиш асосида музейларида замонавий НФТ (қўзғалмас токенлар), голография ва 3Д каби технологияларни кенг қўллаш орқали уларнинг оммавийлигини ошириш ва маркетинг соҳасини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 2022-йил 27- майдаги ПҚ-261 Қарорига асосан 2022-2023-йилларда давлат музейларида ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг «Манзилли режаси»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8469-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида музейларидаги ашёлар ва маданий мерос объектларининг НФТ форматини яратиш, уларни халқаро ауксионларда сотувга чиқариш мақсадида хавфсиз ва юқори тезликка эга блокчейн платформаларида оммалаштириш ва монетизасия қилинишининг кўрсаткичларини 30%га орттириш имкониятини берган;
«Мозийга саёҳат» дастури доирасида туризм инфратузилмаси субъектларига (жойлаштириш воситаларига) чегирма тақдим қилиш ва акциялар ўтказиш асосида музейларда хизматлар соҳасини кенгайтириш доирасида тунги иш вақтини жорий этиш бўйича амалий таклифлар "Музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги 2022-йил 27-майдаги ПҚ-261 Қарорига асосан 2022-2023-йилларда давлат музейларида ташкил этиладиган қўшимча хизматларнинг «Манзилли режаси»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 04-18/8469-сонли маълумотномаси). Натижада давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан ҳар йили камида бир марта бюджетдан ташқари маблағлар, касаба уюшмалари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ўз ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун музейларга кириш чипталарини харид қилишига имкон яратилган;
мамлакатимизда музейларга ташрифлар сонининг ўсиш суръатлари асосида туризм ва маданий мерос соҳасини барқарор ривожлантиришнинг 2028-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «2022-2025-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги даги 04-18/8469-сонли маълумотномаси). Мазкур тавсияларни жорий этиш музейларга қўйилган талабларни эътиборга олган ҳолда тегишли параметрларни қўллаш ҳисобига ҳудудларда туризм ва маданий мерос соҳасини ривожланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish