Игамбердиев Султонмурод Халмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицион банклар фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt236.
Илмий раҳбар: Иминов Одилжон Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Халмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инвестицион банк фаолиятини тартибга солиш ва бошқаришнинг халқаро стандартлари ва амалиёти талаблари асосида Ўзбекистон банклари инвестицион фаолияти бошқарувини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
универсал банк тузилмасида манфаатлар қарама-қаршилиги муаммосининг йўналишлари аниқланган ва манфаатлар қарама-қаршилиги конценциясининг мустақил инвестицион банк модели самарадорлигини асослашга хизмат қилиши илмий жиҳатдан асосланган;
банк кенгашларининг тижорат банклари стратегик бошқарувидаги масъулиятини ошириш мақсадида кенгашлар таркибини оптималлаштириш ва аъзоларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда инвестицион банк хизматларини ривожлантиришни амалдаги универсал банк модели асосида ташкил этиш ва бошқаришнинг зарурий шарт-шароитлари асослаб берилган;
инвестицион банк функциясини бажаришда фонд рисклари ва операцион риск даражасининг ортишидан келиб чиқиб, рискларни бошқариш стратегиясини шакллантириш, бозор рискларини ўлчашнинг VaR (value at risk) усулидан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инвестицион банклари фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
банк кенгашларининг тижорат банклари стратегик бошқарувидаги масъулиятини ошириш мақсадида кенгашлар таркибини оптималлаштириш ва аъзоларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш таклифи“Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Agrobank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 26 февралдаги 24-2-44/334-сон ва «Mikrokreditbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 4 майдаги ТА01-11/3648-сон маълумотномалари). Натижада “Агробанк” акциядорлик тижорат банкида корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини таъминлаш, бошқарув органлари ўртасидаги муносабатларни тўғри ташкил этиш, банк кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш имкони яратилган. “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкида банк кенгаши аъзоларини рағбатлантиришда ҳар бир аъзонинг кенгаш фаолияти самарадорлигига қўшган ҳиссасини ҳисобга олиш, шундан келиб чиқиб, мукофот ҳажмини аниқлаш белгилаб олинган;
республика тижорат банкларининг инвестицион банк функциясини тўла қонли бажаришлари учун етарли капитал базасига эга бўлишларини қўшимча акцияларни муомалага чиқариш ҳисобидан таъминлаш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан қабул қилиниб, амалиётга жорий этилган (“Agrobank” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 26 февралдаги 24-2-44/334-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг устав капитали 2016 йилга нисбатан 588 фоизга кўпайиб, 2162,9 млрд. сўмни ташкил этган;
тижорат банкларининг бизнес жараёнларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Agrobank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 26 февралдаги 24-2-44/334-сон ва «Mikrokreditbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 4 майдаги ТА01-11/3648-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши “Агробанк” акциядорлик тижорат банкида бизнес жараёнлари моделини такомиллаштириш ва инвестицион банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш имконини берган;
инвестицион банк функциясини бажаришда фонд рисклари ва операцион риск даражасининг ортишидан келиб чиқиб, рискларни бошқариш стратегиясини шакллантириш ва бозор рискларини ўлчашнинг VaR (value at risk) усулидан фойдаланиш таклифи “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки амалиётига жорий этилган («Agrobank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 26 февралдаги 24-2-44/334-сон ва «Mikrokreditbank» акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 4 майдаги ТА01-11/3648-сон маълумотномалари). Натижада “Агробанк” акциядорлик тижорат банки тузилмасида Банк таваккалчиликларини бошқариш бошқармаси тузилган, риск даражасини назорат қилиш бўйича ички ҳужжатлар ишлаб чиқилган, банк кредит портфели таркибида муаммоли кредитлар улушини сезиларли даражада пасайтиришга эришилган (2018 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич 0,9%ни ташкил этган), қимматли қоғозлар ва инвестицион кредитлар портфелини шакллантиришда риск ва ликвидлиликнинг мақбул даражасини таъминлаш белгилаб олинган.