Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Сирожиддин Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёш энергетик қурилмаларининг характеристикаларини ўлчаш усулларини ишлаб чиқиш” 05.05.06 – Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T608
Илмий раҳбар: Собиров Юлдаш Бегжанович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.T.03.03.
Расмий оппонентлар: Узоқов Ғуломжон Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор; Пайзуллаханов Мухаммаде-Султанхан Сайдивалиханович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликелектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёш энергетик қурилмаларининг характеристикаларини замонавий, рақамли технологияларга асосланган ўлчаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуёш қурилмаларининг оптик-геометрик ва энергетик параметрларини ҳисоблашнинг соддалаштирилган математик усули консентратор кўзгулари юза хатоликларини акс эттирувчи кўрсаткични ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
катта қуёш қурилмаси фокал майдонидаги мужассамлаштирилган қуёш нурланиши оқими зичлиги тақсимотининг абсолют қийматларини ўлчаш учун фотометрни калибровка қилиш усули такомиллаштирилган;
катта қуёш қурилмаси фокал майдонидаги мужассамлаштирилган қуёш нурланиши оқими зичлиги тақсимотини ўлчаш усуллари материаллар хоссаларининг қуёш нури таъсирида ўзгаришини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
катта қуёш қурилмаси фокал зонасида эритилаётган материалларнинг ҳарорат тақсимотини тепловизор ва пирометр ёрдамида уларнинг техник тафсифларини ҳисобга олган ҳолда ўлчаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёш энергетик қурилмаларининг характеристикаларини ўлчаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
катта қуёш қурилмаси фокал майдонидаги мужассамлаштирилган қуёш нурланиши оқими зичлиги тақсимотининг абсолют қийматларини ўлчаш учун фотометрни калибровка қилиш усули ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг 2021-йил 30-сентябрдаги ФАП 72190/9 С. 122). Натижада Катта қуёш қурилмаси консентратори кўзгуларини созлаш натижасида эришиладиган самарадорли 15÷20% оралиғида эканлиги аниқланган;
катта қуёш қурилмаси фокал майдонидаги мужассамлаштирилган қуёш нурланиши оқими зичлиги тақсимотини ўлчаш усуллари материаллар хоссаларининг қуёш нури таъсирида ўзгаришини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Стандартлар институти давлат муассасаси томонидан 06.06.2022-йилда тасдиқланган бўлиб, 005:2022-рақамли гувоҳнома олинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 21-июндаги 2/1255-1341-сонли  маълумотномаси). Натижада 5 йил давомида синовдан ўтказиладиган полимер материалларнинг 3 ой давомида тезлаштирилган синовдан ўтказишга эришилган;
катта қуёш қурилмаси фокал зонасида эритилаётган материалларнинг ҳарорат тақсимотини ўлчаш усули ЎзР ФА Материалшунослик институтига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 21-июндаги 2/1255-1341-сонли маълумотномаси). Натижада эритилаётган материалларнинг бутун юзасига таъсир қилаётган ҳарорат таъқсимотини юқори (± 4-5 оC) аниқликда ўлчашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish