Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Олимжон Номазовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Белгилар фазоси ўлчамининг катталигини ҳисобга олган ҳолда потенциал функциялар синфи доирасида таниб олиш операторларини синтез қилиш», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T46.

Илмий раҳбар: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор; Парсаев Ғанижон Махмудович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: белгилар фазоси ўлчами катта бўлган ҳол учун потенциал функциялар синфида таниб олиш операторларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тимсолларни тасинифловчи белгилар ўртасидаги боғлиқликни инобатга олувчи потенциал функциялар асосида такомиллаштирилган таниб олиш операторлари ишлаб чиқилган;

тадқиқ қилинаётган объектларни ифодаловчи белгилар фазосида потенциаллар манбалари моделини қуришга асосланган таниб олиш операторларининг янги синфи ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган таниб олиш операторлари доирасида  экстремал таниб олиш алгоритмини қуриш масаласи ва параметрик ифодаси шакллантирилган;

экстремал таниб олиш алгоритмини қуришда таниб олиш операторларининг номаълум параметрлари қийматларини аниқлаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Белгилар фазоси ўлчамининг катталигини ҳисобга олган ҳолда, потенциал функциялар синфи доирасида таниб олиш операторлари ва дастурий мажмуалар ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

потенциаллар тамойили асосида такомиллаштирилган таниб олиш операторлари ва яратилган дастурий мажмуаси UNICON.UZ илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлар маркази давлат унитар корхонасига клавиатура орқали матн киритаётган фойдаланувчини аутентификация қилиш масаласини ечиш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 33-8/1743-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида  клавиатура орқали матн киритаётган фойдаланувчини идентификация қилиш аниқлигини ўртача 9 фоизга ошириш имконини берган;

потенциаллар манбалари моделини қуришга асосланган таниб олиш операторлари ва ишлаб чиқилган дастурий восита Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш марказига клавиатура орқали матн киритаётган фойдаланувчини аутентификация қилиш масаласини ечиш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 33-8/1743-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ахборот тизимига рухсатсиз киришни чеклашда йўл қўйиладиган хатоликни 50 фоизга камайиш имконини берган;

потенциаллар тамойили асосида такомиллаштирилган таниб олиш операторлари ва яратилган дастурий мажмуаси “Ўзбектелеком” акционерлик компанияси “ЎзМобайл” филиалига ишлаб чиқариш биноларига кириб-чиқишни бошқариш тизимини такомиллаштириш масаласини ечиш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 33-8/1743-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида овоз бўйича шахсни идентификация қилиш аниқлигини 15 фоизга ошириш имконини берган;

потенциаллар манбалари моделини қуришга асосланган таниб олиш операторлари ва ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт криминалистика марказига шахсни овоз бўйича идентификация қилиш масаласини ечиш мақсадида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 14 мартдаги 33-8/1743-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида овоз бўйича шахсни идентификация қилиш аниқлигини 10 фоизга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish