Sayt test rejimida ishlamoqda

Салаев Жасурбек Комилович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноатда кичик бизнес субъектлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ва 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” туташ ихтисосликлари. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Iqt2716.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Муратова Шоҳиста Нигматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусчанов Тангриберди Дусчанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолияти самарадорлигини ошириш боʻйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра умумеътироф этилган таърифи ҳамда ҳисоблашнинг ягона услубий асоси мавжуд бўлмаган “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари самарадорлиги” тушунчаси иқтисодий мазмунининг консептуал асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш, кичик ва йирик бизнеснинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилган ҳолда асосий фарқли хусусиятларини аниқлаш, кичик бизнес ривожи учун қулай муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини хатарлардан ҳоли этишнинг омили сифатидаги методологияни ўрганиш зарурлиги асосланган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари самарали фаолиятини таъминловчи инфратузилма обектлари қурилишини молиялаштиришга йўналтирилган маҳаллий ҳокимлик ҳузурида Инфратузилма жамғармасини ташкил этиш таклифи асосланган;
вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантиришда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоизга қадар чегирма белгилаш таклифи асосланган;
Хоразм вилояти саноат тармоқларида рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субектлари сони ҳамда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг кўп вариантли эконометрик моделлар асосидаги 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари самарадорлигини оширишнинг истиқболли ёʻналишлари боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра умумеътироф этилган таърифи ҳамда ҳисоблашнинг ягона услубий асоси мавжуд бўлмаган “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари самарадорлиги” тушунчаси иқтисодий мазмунининг консептуал асосларини ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш, кичик ва йирик бизнеснинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилган ҳолда асосий фарқли хусусиятларини аниқлаш, кичик бизнес ривожи учун қулай муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини хатарлардан ҳоли этишнинг омили сифатидаги методологияни ўрганишга оид ишлаб чиқилган назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган “Тадбиркорлик асослари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Урганч давлат университети 2023-йил 26-июндаги 91-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик ва йирик бизнеснинг ўзига хос жиҳатларини тадқиқ қилган ҳолда асосий фарқли хусусиятларини аниқлаш, кичик бизнес ривожи учун қулай муҳитни шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини хатарлардан ҳоли этишнинг омили сифатидаги методология тўғрисидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари самарали фаолиятини таъминловчи инфратузилма обектлари қурилишини молиялаштиришга йўналтирилган маҳаллий ҳокимлик ҳузурида Инфратузилма жамғармасини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги ПҚ-4810-сон “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 9 августдаги 11/02-20-9630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инфратузилма обектлари қурилишини молиялаштириш орқали вилоят саноат тармоқларидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг самарали фаолиятини таъминлаш имкони яратилган;
вилоят кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантиришда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасида экспорт қилувчиларга темир йўл юк қатнови тарифларига 50 фоизга қадар чегирма белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги ПҚ-4810-сон “Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 9 августдаги 11/02-20-9630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига маҳсулотларни экспорт қилишда имтиёзлар бериш орқали саноат ишлаб чиқаришини рағбатлантириш имкони яратилган;
Хоразм вилояти саноат тармоқларида рўйхатдан ўтган ва фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субектлари сони ҳамда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг кўп вариантли эконометрик моделлар асосидаги 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ҳудудлардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантиришнинг истиқбол дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 9 августдаги 11/02-20-9630-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари субектлари сонининг 2,3 марта, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари сонининг 2,2 марта ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish