Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Баҳодиржон Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малакасини оширишда чиқиндилар менежментига доир экологик компетенсиясини ошириш” 13.00.07-“Талимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам B2022.4PhD/Ped4277. 
Илмий раҳбар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.   
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаралиева Муҳайё Абдугаппаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот:  Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малакасини оширишда чиқиндилар менежментига доир экологик компетенсиясини оширишнинг илмий­амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МТТ директорларининг малакасини оширишда чиқиндиларни менежментининг  илмий-назарий  асослари  таълим жараёнида чиқиндилар менежментига доир экологик билимларини такомиллаштиришнинг ҳудудий-географик, этнографик-ментал, экологик жиҳатлари  касбий-фаолият усуллари билан бевосита алоқадор дидактик ва реал шахслараро хусусиятларнинг  интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларининг устуворлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
МТТ директорлариннг малакасини оширишда чиқиндилар менежментининг дидактик  имкониятлари  корпоратив-педагогик, мотивацион, муҳитга мослашиш, рефлексивлик педагогик-психологик хусусиятларининг  рационаллик билан уйғунлигини таъминлаш тизими мажбурият ва масъулият жиҳатларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
МТТ директорларининг малакасини оширишда чиқиндилар менежментининг  мунтазамлилик, дадиллик ва узлюксизлик тамойиллари орқали чиқиндилар менежментига оид компетенсиявий экологик марифат, экологик маънавият  ёндашувларнинг функсионал алоқадорлигини горизонтал ва вертикал  интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
Халқаро ва миллий тажрибалардан фойдаланган тарзда МТТ директорларининг чиқиндилар менежментига доир экологик компетентлигини уларнинг малакасини ошириш жараёнида экологик таълимга интеграция қилиш орқали олиб бориш зарурлиги аниқланди. Уларнинг тегишли йўналиш бўйича малакасини ошириш модели, ўқитиш технологияси, тажриба­синов дастури ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малакасини оширишда чиқиндилар менежментига доир экологик компетенсиясини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
МТТ директорларининг малакасини оширишда чиқиндиларни бошқаришнинг илмий-назарий асослари таълим жараёнида экологик билимларини такомиллаштиришнинг ҳудудий-географик, этнографик-ментал, экологик жиҳатлари касбий-фаолият усуллари билан бевосита алоқадор дидактик ва реал шахслараро хусусиятларнинг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаларининг устуворлигини таъминлаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан мактабгача таълим ташкилоти директорлари учун “Мактабгача таълимда экология ва чиқиндилар менежменти” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03/03-02-3316-сон маълумотномаси). Натижада, Мактабгача таълим ташкилоти директорларининг малакасини оширишда чиқиндилар менежментига доир экологик компетенсиясини оширишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
МТТ директорларининг малакасини оширишда чиқиндиларни бошқаришнинг мунтазамлилик, изчиллик ва узлюксизлик тамойиллари орқали экологияга оид компетенсиявий (экологик маърифат, экологик маънавият) ёндашувларнинг функсионал алоқадорлигини горизонтал ва вертикал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштириш ҳамда МТТ директорларининг малакасини оширишда чиқиндиларни бошқаришга тайёрлаш технологиялари оддийдан мураккабга, узвийлик ва узлюксизлик тамойилларини инновацион педагогик технология элементлари: консептуаллик, тизимлилик, бошқарувчанлик, самарадорлик кўрсаткичларини мувофиқлашувини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан мактабгача таълим тизими раҳбар ходимлари учун 4 соатлик “Маҳаллий миқёсдаги экологик таълим-тарбия ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ташкил этиш”, мутахассислар учун 4 соатлик “Мактабгача таълим ташкилотида экологик таълим-тарбия ва ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ташкил этиш”, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун 18 соатлик “Экологиянинг долзарб муаммолари ва ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” ўқув модулларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03/03-02-3316-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари мутахассислари учун машғулотларни самарали ташкил этишнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга эришилган.
 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish