Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахунбабаев Охунжон Абдурахмановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ипакдан тўқима шаклланиш жараёнининг технологиясини такомиллаштириш ва назариясини ривожлантириш», 05.06.02–Tўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т50.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар: Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори; Даминов Асқарали Давлатович, техника фанлари доктори; Карева Татьяна Юрьевна, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мокисиз тўқув дастгоҳини модернизациялаштириш асосида тўқув дастгоҳида тўқима шаклланиш жараёнининг технологиясини такомиллаштириш ва назариясини ривожлантириш, шунингдек табиий ипак газламаларининг турларини кенгайтиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тўқима эни бўйлаб арқоқнинг бир текис жойланишини таъминлаш йўли билан тўқима тузилиши яхшиланишини ва текисланишини таъминлайдиган тўқув дастгоҳида газлама ҳосил қилиш усули яратилган;

тўқув дастгоҳида газлама ҳосил қилишнинг янги усулини амалга ошишини ва тўқима шаклланиш шароити яхшиланишини таъминлайдиган, ремиз роми қўшимча ҳаракатланувчи, унинг ҳаракатланиш тезлиги аста-секин ошадиган ва камаядиган, мокисиз тўқув дастгоҳининг янги ҳомуза ҳосил қилиш механизми яратилган;

асосий узел ва механизмлар ўлчамларини ўзгартирмасдан, дастгоҳнинг қайишқоқ тахтлаш тизимида тўқув ғалтагидан тўқима чети оралиғидаги танда иплари узунлигининг ошишини таъминловчи техник ечимлар ишлаб чиқилган;

тўқима сифатини яхшиланишини, дастгоҳнинг конструктив-тахтлаш чизиғини ва тўқув дастгоҳини тахтлаш эни бўйича тўқима деформациясининг текисланишини таъминлайдиган, шпарутканинг янги конструкциялари яратилган;

тўқув дастгоҳида шодабоғлар қўлланилганида танда ипларини тахтлаш чизиғининг геометрик кўрсаткичларини аналитик боғлиқликлари ва ўзгарувчан факторларни эътиборга олган ҳолда скало-шодабоғлар зонасида жипслаштириш оқибатида танда ипларининг таранглигини ошишини аналитик боғлиқлиги олинган;

қўшимча скалоли тўқув дастгоҳида шодабоғлар қўлланилганида тўқима янги элементи шаклланиш жараёни зўриқишини математик ифодаси олинган ҳамда унинг асосида тўқима ишлаб чиқарилиши зўриқишини аниқлаш ва тўқув дастгоҳи ғалтагидаги деформацияланувчи танда ипларининг узунлигини аниқлаш усули яратилган;

жипслаштириш оқибатида танда ипларининг ишқаланишини умумий цикллар сонини аналитик боғлиқлиги олинган ва унинг тўқимани арқоқ бўйича раппортига, танданинг киришиш қийматига ва бир қатор бошқа факторларга боғлиқлиги аниқланган;

танда ипи деформация ишини тахтлаш параметрларига боғлиқ бўлган кўп факторли математик модели олинган ва унинг асосида тўқув дастгоҳини мақбул тахтлаш параметрлари ишлаб чиқилган;

полотно ва репс ўрилишлари элементларини бирлаштириб, газламани креп хусусиятини аниқ ажралиб туришини таъминловчи, креп газламаларнинг янги турлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Табиий ипакдан тўқима шаклланиш жараёнининг технологиясини такомиллаштириш ва назариясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

арқоқни тўқима четига жипслашдан аввалги ва кейинги дақиқаларида танда ипларига қўшимча таранглик бериб тўқув дастгоҳида газлама ҳосил қилиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Тўқув дастгоҳида газлама ҳосил қилиш усули», №IAP 03970-2009 й.). Натижада тўқима эни бўйлаб арқоқнинг бир текис жойланишини таъминлаш, тўқима сифатини яхшилаш ва тўқув дастгоҳида газлама ҳосил қилиш технологиясини такомиллаштириш имконини берган;

полотно ва репс ўрилишлари элементларини бирлаштириб, креп газламаларнинг янги турларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Креп газлама», №IAP 03282-2007 й.). Натижада ипак тўқималари ассортиментини кенгайтириш ва янги технологиясини яратиш имконини берган;

камида битта тизимдаги пишитилган иплар эшув йўналиши бўйича битта ип оралаб жойлашган, креп газламаларнинг янги турларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Креп газлама», №IAP 04038-2009 й.). Натижада креп тўқималари ассортиментини кенгайтириш ва янги технологиясини яратиш имконини берган;

табиий ипакдан янги структурали креп тўқималарини ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси  тасарруфидаги корхонада, жумладан Бухоро шаҳрининг «Bukhoro Brilliant Silk» МЧЖ қўшма корхонасида  жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 февралдаги ОЖ-02-18/306-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилиши орқали креп хусусияти, ҳаво ўтказувчанлиги юқори бўлган ипак газламаларининг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган;

мокисиз тўқув дастгоҳининг янги такомиллаштирилган асосий ва ёрдамчи механизмлари Россия Федерацияси Чебоксары шаҳрининг «Текстильмаш» ОАЖда СТБУ2-180-1ШН мокисиз тўқув дастгоҳига жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2018 йил 26 февралдаги ОЖ-02-18/306-сон маълумотномаси). Натижада табиий ипак тўқималари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган СТБУ2-180-1ШН мокисиз тўқув дастгоҳини ишлаб чиқариш имкони яратилган ва йўлга қўйилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish