Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидирова Дилдора Зайниддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1503.
Илмий раҳбар: Рахимов Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор.                                                                     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01. 
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаффоров Феруз Ҳасанович, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумкасбий ва ихтисослик фанларидан ўқув машғулотларида қўллаш бўйича ташкилий методик тизим (муаммоли вазиятларни ечишга қаратилган процессуал-технологик) компонентлари талабаларнинг мотивацияларини кучайтириш орқали лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш имкониятлари такомиллаштирилган;
“индупенд” инновацион таълим технологиясини самарали (мантиқийлик, ижодий ва амалий йўналганлик) имкониятларидан фойдаланиш асосида мустақил талимни ижодий фаоллаштирувчи омил сифатида ўзини-ўзи (кучли, кучсиз ва мувозантловчи томонларини) ривожлантиришга йўналтирилган методика такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш компетентлигини ривожланганлик даражаларини белгиловчи адекват мезонларнинг диагностик, прогностик натижавий параметр ва индикаторларини  аниқлаштириш орқали обектив  баҳолаш мазмуни такомиллаштирилган;
олий таълим жараёнида талабаларнинг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик-педагогик шарт-шароитлари ҳамда мақсад, методологик, педагогик жараён ва натижа блокларининг мужассамлаштирилган тузилмавий модели функсионал талаблари мазмуни модернизациялаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
умумкасбий ва ихтисослик фанларидан ўқув машғулотларида қўллаш бўйича ташкилий методик тизим (муаммоли вазиятларни ечишга қаратилган процессуал-технологик) компонентлари талабаларнинг мотивацияларини кучайтириш орқали лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш имкониятлари, “индупенд” инновацион таълим технологиясини самарали (мантиқийлик, ижодий ва амалий йўналганлик) имкониятларидан фойдаланиш асосида мустақил талимни ижодий фаоллаштирувчи омил сифатида ўзини-ўзи (кучли, кучсиз ва мувозантловчи томонларини) ривожлантиришга йўналтирилган методика такомиллаштирилганлиги юзасидан таклифлар Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Бухоро муҳандислик технология институти ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтларида 5310600 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 89-02-989-сон маълумотномаси). Мазкур инновацион таълим технология ва методлари талабаларнинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахсини ўзига хос хусусиятлари, қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим методлари ва технологияларини такомиллаштириш ҳамда олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрларини тайёрлашга хизмат қилган;
 техника олий таълим муассасалари талабаларининг лойиҳалаш компетентлигини ривожланганлик даражаларини белгиловчи адекват мезонларнинг диагностик, прогностик натижавий параметр ва индикаторларини  аниқлаштириш орқали обектив  баҳолаш мазмуни, олий таълим жараёнида талабаларнинг педагогик лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришнинг дидактик-педагогик шарт-шароитлари ҳамда мақсад, методологик, педагогик жараён ва натижа блокларининг мужассамлаштирилган тузилмавий модели функсионал талаблари мазмуни модернизациялаштирилганлиги хусусидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 89-02-989-сон маълумотномаси). Мазкур методика глобаллашув шароитида талабаларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш жараёнини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини обектив баҳолашга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish