Sayt test rejimida ishlamoqda

Дилова Наргиза Гайбуллаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш стратегиялари” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped273. 
Илмий маслаҳатчи: Сафарова Рохат Гайбуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04. 
 Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Базарова Саодат Жамоловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент. 
     Етакчи  ташкилот:  Фарғона давлат университети.
     Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг назарий асослари ҳамда стратегияларини такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этишга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг аксиологик, акмеологик ёндашувга асосланган ўз-ўзини намоён этиш, эҳтиёжмандлик, ҳиссий-эмоционал алоқаларни ўрнатиш истаги, ҳамкорлик қилиш, ўзаро тенглик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тарихий тажрибалардан фойдаланиш педагогик феномен эканлиги аниқлаштирилган;  
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг мазмуни қадриятли мулоқотга асосланган муносабатларни таркиб топтириш ўқув жараёнининг қадриятли-мақсадли меъёрларга асосланиш билан бир қаторда, шахсий фикрлаш маданиятини аналитик, танқидий-ижодий, ҳисобга олишнинг интегратив алоқадорлиги ҳамда ахлоқий этикетга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашда Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида педагогик шарт-шароитлари илмийлик, назария ва амалиётнинг узвийлиги, инсонийлик, қадриятли ёндашувни шакллантиришнинг модели шахсга йўналтирилган ўз-ўзини ривожлантириш, шахсий-семантик асосида педагогик жараённинг процессуал (ташқи) ва психологик (ички) таъсирини уйғунлаштириш мулоқотчанлик, ўзаро ҳамкорлик, касбий деонтология тамойиллар асосида такомиллаштирилган; 
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш стратегияларини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қўлланиладиган дидактик восита, усул, методлар ҳамда педагогик жараён модели тарихий ва замонавий ёндашувларни интеграциялаш, аждодлар мероси консепсияларига таяниш, шахснинг ўз имкониятлари ва мулоқотчанлик компетенсиялари асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари мулоқот маданиятини шакллантиришга қаратилган мотивацион, эвристик, рефликсив босқичларида таклиф этилган интерфаол таълим методлари ўз-ўзини англаш, эмпатия, мулоқот кўникмалари, маданий компетенсия, менторлик ва қўллаб-қувватлаш стратегияларини амалга ошириш муҳимлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш стратегиялари асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан:
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг аксиологик, акмеологик ёндашувга асосланган ўз-ўзини намоён этиш, эҳтиёжмандлик, ҳиссий-эмоционал алоқаларни ўрнатиш истаги, ҳамкорлик қилиш, ўзаро тенглик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тарихий тажрибалардан фойдаланиш педагогик феноменга оид тавсиялар  педагогик таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Умумий педагогика”, дарслигининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сонли буйругʻи, 429-420-рақамли гувоҳномаси). Натижада, Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг назарий асослари тарихий-маданий моделлар, консепсиялар, тарихий-методологик ёндашувлар воситасида аниқлаштирилган; 
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг мазмуни қадриятли мулоқотга асосланган муносабатларни таркиб топтириш ўқув жараёнининг қадриятли-мақсадли меъёрларга асосланиш билан бир қаторда, шахсий фикрлаш маданиятини аналитик, танқидий-ижодий, ҳисобга олишнинг интегратив алоқадорлиги ҳамда ахлоқий этикетга оид тавсиялардан Ф1-ХТ-1-55237-рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа (2012-2016-йй.) доирасида яратилган “Педагогика” энциклопедиясини тайёрлашда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг  2023-йил 13-июндаги 01/15-09/128-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш мазмуни янги маълумотлар билан такомиллаштирилган;  
бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашда Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида педагогик шарт-шароитлари илмийлик, назария ва амалиётнинг узвийлиги, инсонийлик, қадриятли ёндашувни шакллантиришнинг модели шахсга йўналтирилган ўз-ўзини ривожлантириш, шахсий-семантик асосида педагогик жараённинг процессуал (ташқи) ва психологик (ички) таъсирини уйғунлаштириш мулоқотчанлик, ўзаро ҳамкорлик, касбий деонтологияга оид маълумотлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-0909111822 “Дарслик ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашувчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 13-июндаги 01/15-09/128-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш тизими Шарқ мутафаккирларининг меросидан танлаб олинган дидактик материаллар, бадиий матнлар, ҳикматлар ва ривоятлар билан тўлдирилган ҳолда ишлаб чиқилган; 
Шарқ мутафаккирлари мероси воситасида бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш стратегияларини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қўлланиладиган дидактик восита, усул, методлар ҳамда педагогик жараён модели тарихий ва замонавий ёндашувларни интеграциялаш, аждодлар мероси консепсияларига таяниш, шахснинг ўз имкониятлари ва мулоқотчанлик компетенсияларига доир тасиялар Ф1-ХТ-1-31247-рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа (2012-2016-йй.) доирасида амалиётга татбиқ этилган (Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2023-йил 13-июндаги 01/15-09/128-сон маълумотномаси). Натижада, олий педагогик таълим жараёни Шарқ мутафаккирларининг педагогик меросини қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлашнинг педагогик шарт-шароитлари мулоқот маданиятини шакллантиришга қаратилган мотивацион, эвристик, рефликсив босқичларида таклиф этилган интерфаол таълим методлари ўз-ўзини англаш, эмпатия, мулоқот кўникмалари, маданий компетенсия, менторлик ва қўллаб-қувватлаш стратегияларини амалга оширишга тавсиялар  педагогик таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун “Тарбиявий ишлар методикаси”, “Педагогик маҳорат” дарсликларининг мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-113-сон ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйругʻи, 68-767-рақамли ва  гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни шахслараро муносабатларга тайёрлаш тизими назарий жиҳатдан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish