Sayt test rejimida ishlamoqda

Джавлиева Гулнара Раушановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4326.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Садикова Албина Венеровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Отажонов Жамшид Машрабжонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш малакаларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш имкониятлари таълим жараёнига тарихийлик элементларидан фойдаланиш малакалари, шахсий ва касбий сифатларни интегратив хусусиятларига кўра уйғунликда ривожлантиришга кўмаклашадиган стандарт ва ностандарт ўқув вазиятларида методик характердаги махсус дидактик жараёнларга педагогик таъсир кўрсатиш имкониятларини факторли аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмалари самарадорлиги машғулотларда тарихий материаллардан фойдаланиш мезонларини тарихийлик элементларидан фойдаланиш малакаларини ошириб боришдаги юзага келадиган қарама-қаршиликларнинг рационал ечимини топиш ҳамда аксиологик тарбиянинг технологик-функсионал омилларини таълим мақсадларига адаптив трансформациялаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш модели ўқув жараёни технологик конструксияларига Ўрта асрлар Шарқ мутафаккирларининг фан ва таълимга оид меросларидан фойдаланиш имкониятларини оддийдан мураккабга қараб динамик ривожлантиришнинг консептуал жиҳатларини таҳлилий аниқлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига мос педагогик микромуҳитни босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш технологияси таълим ва тарбия бериш жараёнида тарихий материаллардан фойдаланишга қаратилган билишга оид тажрибавий машғулотларининг интерфаол ва технологик омилларини дидактик жараённинг ривожлантирувчи-фаол хусусиятларига фронтал мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш малакаларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф математика дарсларида таълим жараёнига тарихийлик элементларидан фойдаланиш малакалари шахсий ва касбий сифатларни уйғунликда ривожлантиришга кўмаклашадиган ўқув вазиятларида методик характердаги махсус дидактик жараёнларга педагогик таъсир кўрсатиш имкониятларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарихийлик элементлари ва бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-085 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш малакаларини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмалари самарадорлиги машғулотларда тарихий материаллардан фойдаланиш мезонларини тарихийлик элементларидан фойдаланиш малакаларини ошириб боришдаги юзага келадиган қарама-қаршиликларнинг рационал ечимини топиш ҳамда аксиологик тарбиянинг технологик-фунсионал омилларини таълим мақсадларига адаптив трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарихийлик элементлари ва бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-085 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич таълим йўналиши талабаларининг тарихий материаллардан фойдаланишини такомиллаштиришга эришилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш модели ўқув жараёни технологик конструксияларига Ўрта асрлар Шарқ мутафаккирларининг фан ва таълимга оид меросларидан фойдаланиш имкониятларини оддийдан мураккабга қараб динамик ривожлантиришнинг консептуал жиҳатларини таҳлилий аниқлаштириш ҳамда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига мос педагогик микромуҳитни босқичма-босқич яратиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Тарихийлик элементлари ва бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-085 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синфлар математика дарсларида тарихийлик элементларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг тарихий материаллардан фойдаланиш кўникмаларини такомиллаштириш технологияси таълим ва тарбия бериш жараёнида тарихий материаллардан фойдаланишга қаратилган билишга оид тажрибавий машғулотларининг интерфаол ва технологик омилларини дидактик жараённинг ривожлантирувчи-фаол хусусиятларига фронтал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Тарихийлик элементлари ва бошланғич синфларда математика ўқитиш методикаси (рус тилида)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 28-декабрдаги 676-сонли буйруғи асосида берилган 676-085 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синфлар математика дарсларида тарихийлик элементларидан фойдаланиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish