Маҳкамов Анваржон Абдужабборовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қулоқ чаноғи тасвирлари таҳлили асосида шахсни таниб олиш алгоритмлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T45.
Илмий раҳбар: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Рустамов Насим Тулегенович, техника фанлари доктори, профессор; Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қулоқ чаноғи тасвирлари таҳлили асосида шахсни таниб олиш алгоритмлари ва дастурлар мажмуасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тасвирда қулоқ чаноғи соҳасини топиш алгоритми ишлаб чиқилган;
қулоқ чаноғи тасвирларига дастлабки ишлов бериш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
қулоқ чаноғи тасвири белгиларини ажратиш алгоритмлари такомиллаштирилган;
қулоқ чаноғи тасвирларини таҳлил қилиш асосида шахсни идентификация қилиш алгоритмларини элементар классификаторлардан фойдаланиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қулоқ чаноғи тасвирлари бўйича шахсни таниб олиш усуллари, алгоритмлари ва дастурий модуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тасвирда қулоқ чаноғи жойлашган соҳасини топиш, қулоқ чаноғи тасвиридаги белгиларини ажратиш ва таниб олиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 14 декабрдаги 33-8/8474-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида шахсни қулоқ чаноғи тасвири бўйича криминалистик экспертиза қилишда тестдан ўтказиш жараёнлари вақтини 1,2 баробарга қиcқартириш ҳамда таниб олиш аниқлигини эса 4% га ошириш имконини берган;
қулоқ чаноғи тасвиридаги идентификацион белгиларини ажратиш ва таниб олиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “ЎзИ-Жиззах” Ўзбекистон-Индонезия қўшма корхонасининг кириш тизимларини бошқаришга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 14 декабрдаги 33-8/8474-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида кириш тизимини тестдан ўтказиш жараёнларида таниб олиш аниқлигини 8%га ошириш имконини берган;
тасвирда қулоқ чаноғи жойлашган соҳани топиш ва қулоқ чаноғи тасвиридаги белгиларини ажратиш алгоритмлари ва дастурлар мажмуи “Amirhon Textile Trade” МЧЖнинг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2017 йил 14 декабрдаги 33-8/8474-сон маълумотномаси). Натижада кириш тизимини тестдан ўтказиш жараёнида таниб олиш аниқлигини 10%га ошириш имконини берган.