Sayt test rejimida ishlamoqda


Джураева Махасти Зокир қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини бадиий гимнастика спорт мусобақаларига ҳиссий-иродавий тайёрлаш тизими”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Ped5347.
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Олимов Қаҳрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибоева Ҳилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи  ташкилот:  Навои давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчиларни бадиий гимнастика спорт мусобақаларига ҳиссий-иродавий тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг жисмоний имкониятлари инновацион, интеграцион, индивидуаллашган таълим ёндашувларини мувофиқлаштириш жараёнида уларда нафосат ва эстетик дид уйгʻунлигини тарбиялашда чидамлилик, кучлилик, иродалилик кўникмаларини шакллантириш жараёнлари педагогик, психологик, ижтимоий омилларини ўзаро умумлаштириш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини спорт мусобақаларига тайёрлашда бадиий гимнастиканинг мусиқа ва рақс санъат тури болаларнинг уйғун ривожланиши, ҳаракат қобилиятлари, соғлигʻини мустаҳкамлашга оид тамойиллари таянч компетенсиялар ирода ва қатъиятни ривожлантиришга устуворлик бериш асосида   такомиллаштирилган;
тарбияланувчиларни бадиий гимнастика спорт фаолиятига ҳиссий-иродавий тайёрлашда уларни экстремал шароитда ҳиссий тайёргарлик, СМАРТ мақсад, ақлий чидамлиликка йўналтирилган комплекс тренингга онг ва тана фаолияти уйғунлигини тизимли, мотивацион  бошқаришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тарбияланувчиларни бадиий гимнастика спорт мусобақаларига ҳиссий-иродавий тайёрлашнинг самарадорлиги таълимий, ижодий, ривожлантирувчи ўйин ва машқларга интегратив ёндашув асосида босқичма - босқич натижадорликка эришишни таъминловчи узвийлик ва изчилликка йўналтирилган ижобий муҳитни яратиш жараёнлари такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини гимнастика спорт фаолиятига ҳиссий-иродавий тайёрлаш тизими юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг жисмоний имкониятлари инновацион, интеграцион, индивидуаллашган таълим ёндашувларини мувофиқлаштириш жараёнида уларда нафосат ва эстетик дид уйгʻунлигини тарбиялашда чидамлилик, кучлилик, иродалилик кўникмаларини шакллантириш жараёнлари педагогик, психологик, ижтимоий омилларини ўзаро умумлаштиришга оид тавсиялар “Гимнастика и методика преподавания” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновацион вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-603 рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини гимнастика спорт фаолиятига ҳиссий-иродавий тайёрлаш имкониятларини мувофиқлаштириш ва спортга  қизиқишларини оширишга эришилган;
тарбияланувчиларни бадиий гимнастика спорт фаолиятига ҳиссий-иродавий тайёрлашда уларни экстремал шароитда ҳиссий тайёргарлик, СМАРТ мақсад, ақлий чидамлиликка йўналтирилган комплекс тренингга онг ва тана фаолияти уйғунлигини тизимли, мотивацион  бошқаришга оид таклифлар ва муаллифлик ғояларидан 2017-2020 йилларида бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Мактабгача таълим муассасаларида таълим жараёни сифат ва самарадорлигини такомиллаштиришнинг педагогик тизими” номли лойиҳа мазмунига сингдирилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 2023 йил 01/15-09/146-сон маълумотномаси). Натижада, тарбияланувчиларни гимнастика спорт мусобақаларига ҳиссий-иродавий тайёрлашнинг самарадорлигини башорат қилиш, ёш гимнастикачиларнинг малакали тайёргарлиги ва психофизиологик хусусиятларининг уйғунлигини таъминлаш юзасидан таклифлар берилган;
мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини спорт мусобақаларига тайёрлашда бадиий гимнастиканинг мусиқа ва рақс санъат тури болаларнинг уйғун ривожланиши, ҳаракат қобилиятлари, соғлигʻини мустаҳкамлашга оид тамойиллари таянч компетенсиялар ирода ва қатъиятни ривожлантиришга оид тамойиллари таянч компетенсиялар ирода ва қатъиятни ривожлантиришга устуворлик беришга оид тавсиялардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Спорт менинг тақдиримда”, “Келажак эгалари” телекўрсатувларининг мазмунини бойитишда унумли фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023 йил 23-июндаги 02-09-159-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини гимнастика спорт мусобақаларига ҳиссий-иродавий тайёрлашга оид тавсиялар оммалаштирилган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish