Убайдуллаева Дилора Ҳамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пресс асосли тукли трикотаж тўқималари олиш технологиясини яратиш ва тузилишини, сифат кўрсаткичларини тадқиқ қилиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т475.
Илмий раҳбар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Холиков Қурбонали Мадаминович, техника фанлари доктори; Абдурахимова Фазилат Абдуллаевна, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик-технология нститути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пресс асосли тукли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига трикотаж маҳсулотлари сифатини яхшилаш ва ресурстежамкор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пресс тўқимаси асосида бир ва икки томонли тукли ҳамда футер трикотаж тўқималарини олишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;
енгил тузилишли икки томонли тукли трикотаж тўқимасининг ресурстежамкор технологияси ишлаб чиқилган;
нақшли трикотаж тўқималар олишда тўқима раппортига мос равишда тук ҳалқаларини эгувчи мослама яратилган;
тук ипи таранглигига эгиш чуқурлиги, отбой тишининг кўтарилиши ва қамров бурчагининг боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги пресс асосли тукли трикотаж тўқималарини олишни такомилаштириш ва ресурстежамкор технологияларни яратиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
тукли трикотаж тўқималарини олиш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти («Трикотаж туклари илмоқларини ҳосил қилиш учун қурилма», №IAP 04090-2007 й.) олинган. Натижада нақшли тўқималар олишда тўқима раппорти бўйича ипларни эгишда 10% хомашё сарфи камайиши имкони яратилган;
тукли трикотаж тўқималарининг янги тузилиши учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделларга патентлари олинган («Икки томонлама тукли трикотаж», №FAP 00489-2009 й.; «Ясси игнадонли машина», №FAP 00538-2008 й.). Натижада хомашё сарфини 10% га камайтириш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган пресс асосли ва футер тукли трикотаж тўқималари «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тасарруфидаги «Uz Teks Chirchig (UZ TEKS Tashkent)» МЧЖ корхонасида жорий этилган («Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг 2017 йил 27 октябрдаги ДМ-157-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида хомашё сарфини ипларнинг чизиқли зичлигини ўзгартириш ҳисобига 20%га, ҳар хил турдаги иплардан фойдаланиш ҳисобига 10%га камайтириш орқали ресурстежамкорликка эришиш имкони яратилган.