Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Муслимжон Муҳсинжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3448.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари ўз-ўзини ривожлантириш ва таҳлилий мобиллигини оширишга қаратилган микро электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳамда шахсий ахборот маданияти, ахборот омилкорлигига оид тор ихтисослашган кўникмаларнинг интегратив хусусиятларига кўра мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш модели касбий тайёргарликнинг мақсадли-мазмунли, ташкилий-бошқарув компонентларини мужассамлаштирган ҳамда коммуникатив-йўналтирилган технологияларни фан мазмунига виртуал муҳит талабларига кўра изчил мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш технологияси ўзини-ўзи ташхислаш, вазиятни тўғри баҳолаш, дидактик муаммоларнинг ностандарт ечимларини топишга мақсадли йўналтириш ҳамда фикрни жамлаш ва янгича интилувчанлик қобилиятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган мантиқий топшириқлар доирасида такомиллаштирилган;
 техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш мезонлари дастурлаш тили ёрдамида макрослар, янги функсияларни яратиш ҳамда интернетга қарамликдан(аутизм) халос этиш имкониятларини оширишга қаратилган педагогик инфратузилманинг таркибий элементларини босқичма-босқич ривожлантириб бориш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш имкониятлари ўз-ўзини ривожлантириш ва таҳлилий мобиллигини оширишга қаратилган микро электрон таълим муҳитини шакллантириш ҳамда шахсий ахборот маданияти, ахборот омилкорлигига оид тор ихтисослашган кўникмаларнинг интегратив хусусиятларига кўра мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 18-августдаги 02-07-3106/04-сон далолатномаси). Натижада техника олий таълим ташкилоти талабаларида ахборот компетентлилигини ривожлантириш омилларининг педагогик жиҳатларини таҳлил этишга эришилган;
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш модели касбий тайёргарликнинг мақсадли-мазмунли, ташкилий-бошқарув компонентларини мужассамлаштирган ҳамда коммуникатив-йўналтирилган технологияларни фан мазмунига виртуал муҳит талабларига кўра изчил мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 18-августдаги 02-07-3106/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида ахборот компетентлилигини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий-педагогик шартлари аниқланган;
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш технологияси ўзини-ўзи ташхислаш, вазиятни тўғри баҳолаш, дидактик муаммоларнинг ностандарт ечимларини топишга мақсадли йўналтириш ҳамда фикрни жамлаш ва янгича интилувчанлик қобилиятларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган мантиқий топшириқлар доирасида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 18-августдаги 02-07-3106/04-сон далолатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари талабаларида ахборот компетентлилигини ривожлантириш моделининг мазмунини аниқлаш имкони яратилган;
техника олий таълим ташкилоти талабаларининг ахборот компетентлилигини ривожлантириш мезонлари дастурлаш тили ёрдамида макрослар, янги функсияларни яратиш ҳамда интернетга қарамликдан(аутизм) халос этиш имкониятларини оширишга қаратилган педагогик инфратузилманинг таркибий элементларини босқичма-босқич ривожлантириб бориш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 18-августдаги 02-07-3106/04-сон далолатномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида ахборот компетентлилигини ривожлантириш моделининг мазмунини аниқлаш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish