Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Ёркин Алиджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped4287.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Мирқосимова Марғуба Мирқобиловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларини ривожлантириш имкониятлари ўйин методикасига кўра гуруҳланган таълим жараёнини педагогик технологиянинг асосий элементларига адаптив уйғунлаштириш ҳамда инсонпарварлик, мослаштириш, акс эттириш, тажрибаларга асосланиш тамойиллар ижтимоий-педагогик инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш модели ижтимоий-педагогик, дидактик, психологик функсияларни ҳар бир ўқувчига ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, ўқув мақсадларига эришиш ва шахсий таълим траекториясини ривожлантириш имкониятларига трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш жараёнлари ўқув машғулотлари мазмунини аксиологик, когнитив, фаолиятли-ижодий, шахсий компонентлар мазмунига кўра ўқувчиларнинг таълимий эҳтиёжларини таҳлилий аниқлаш ҳамда ижобий ривожланиш муҳитини прогностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларида фойдаланишга доир педагогик таълим технологиялари ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш, мавжуд билимларидан турли мураккаб ҳаётий вазиятларда фойдалана олиш кўникмаларини изчил ривожлантиришга доир технологияларнинг дидактик ва методик имкониятларини мақсадли аниқлаштириш ва таълимий вазифаларга кўра индивидуаллаштиришга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик технологиялардан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг натижалари асосида:
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларини ривожлантириш имкониятлари ўйин методикасига кўра гуруҳланган таълим жараёнини педагогик технологиянинг асосий элементларига адаптив уйғунлаштириш ҳамда инсонпарварлик, мослаштириш, акс эттириш, тажрибаларга асосланиш тамойиллар ижтимоий-педагогик инфратузилмасини босқичма-босқич ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 23-августдаги 02-07-3152/04 рақамли далолатномаси). Натижада умумтаълим мактабларида шахсга йўналитирилган таълим жараёнларида фойдаланиладиган таълим технологияларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш модели ижтимоий-педагогик, дидактик, психологик функсияларни ҳар бир ўқувчига ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, ўқув мақсадларига эришиш ва шахсий таълим траекториясини ривожлантириш имкониятларига трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 23-августдаги 02-07-3152/04 рақамли далолатномаси). Натижада умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш жараёнлари ўқув машғулотлари мазмунини аксиологик, когнитив, фаолиятли-ижодий, шахсий компонентлар мазмунига кўра ўқувчиларнинг таълимий эҳтиёжларини таҳлилий аниқлаш ҳамда ижобий ривожланиш муҳитини прогностик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 23-августдаги 02-07-3152/04 рақамли далолатномаси). Натижада умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларида фойдаланиш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларида фойдаланишга доир педагогик таълим технологиялари ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш самарадорлигини таъминлаш, мавжуд билимларидан турли мураккаб ҳаётий вазиятларда фойдалана олиш кўникмаларини изчил ривожлантиришга доир технологияларнинг дидактик ва методик имкониятларини мақсадли аниқлаштириш ва таълимий вазифаларга кўра индивидуаллаштиришга интенсив устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 23-августдаги 02-07-3152/04 рақамли далолатномаси). Натижада умумтаълим мактабларида шахсга йўналтирилган педагогик таълим технологияларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish