Sayt test rejimida ishlamoqda

Маткаримова Нилуфар Боқижон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Акмеологик ёндашув асосида Президент мактаблари ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш технологияси”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped4810.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Маъмуров Баходир Бахшуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Президент мактаблари ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Президент мактаби ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини шакллантириш тузилмаси ва компонентлари ижодкорлик, интерфаолликни таъминлаш, амалий тадбирларни ташкил этишнинг алгоритмик босқичларини қатъий белгилаш, ижодий-ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тақдимотини ўтказиш, синф ва синфдан ташқари  машғулотларда комплекс ёндашувни татбиқ этиш имкониятини таълимий мақсад билан идентивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган. 
Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик ўзига хосликлари мантиқий, муаммоли масалаларни адекват ечиш, билим, кўникма ва малакаларнинг визуаллигини таъминлаш асосида ижодий тафаккур мустақиллигига эришиш, таҳлилий-қиёсий фикрлаш жараёнларининг жамоавий ижодий фаолият билан кооперативлик даражасини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган;
Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш моделининг амалий компоненти СТЕАМ методлари асосида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг интегратив мазмунини лойиҳалаш, инновацион технологиялар, илмий-ижодий муҳит ва инновацион фаолият уйғунлигини таъминлашда акмеологик ёндашувга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;  
Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш технологияси мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, фаолиятга доир, коррексион, қадриятли босқичларга асосланган технологик моделни лойиҳалаш, “Келажак алгоритми”, “Қадриятлар тузилмаси”, “Келишув ва зиддият”, “Кўринмас совға” каби муаллифлик методлари асосида технологик харитани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Президент мактаби ўқувчиларида  ижодий қобилиятни шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
Президент мактаби ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини шаклланиш тузилмаси ва компонентларини ижодкорлик, интерфаолликни таъминлаш, амалий тадбирларни ташкил этишнинг алгоритмик босқичларини қатъий белгилаш, ижодий-ижтимоий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тақдимотини ўтказиш, синф ва синфдан ташқари  машғулотларда комплекс ёндашувни татбиқ этиш имкониятини таълимий мақсад билан идентивлигини бевосита ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар Тошкент, Жиззах ҳамда Андижон шаҳридаги Президент мактаблари фаолиятига жорий этилган (Президент таълим муассасалари агентлигининг 2022-йил 16-сентябрдаги 02-05-2029-сон маълумотномаси). Натижада, Президент мактабларида ижодий муҳит барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган; 
Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик ўзига хосликларини мантиқий, муаммоли масалаларни адекват ечиш, билим, кўникма ва малакаларнинг визуаллигини таъминлаш асосида ижодий тафаккур мустақиллигига эришиш, таҳлилий-қиёсий фикрлаш жараёнларининг жамоавий ижодий фаолият билан кооперативлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштириш ҳамда Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш моделининг амалий компонентини СТЕАМ методлари асосида ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришнинг интегратив мазмунини лойиҳалаш, инновацион технологиялар, илмий-ижодий муҳит ва инновацион фаолият уйғунлигини таъминлашда акмеологик ёндашувга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар 70110101 – Педагогика назарияси ва тарихи магистратура мутахассислиги учун яратилган “Педагогиканинг прагматик аспектлари” номли дарслик мазмунига сингирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, 63-253-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантиришга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Президент мактаби ўқувчиларининг ижодий қобилиятини шакллантириш технологиясини мотивацион-диагностик, ахборотли-когнитив, фаолиятга доир, коррексион, қадриятли босқичларга асосланган технологик моделни лойиҳалаш, “Келажак алгоритми”, “Қадриятлар тузилмаси”, “Келишув ва зиддият”, “Кўринмас совға” каби муаллифлик методлари асосида технологик харитани ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар 70110101 – Педагогика назарияси ва тарихи магистратура мутахассислиги учун яратилган “Педагогиканинг прагматик аспектлари” номли дарслик мазмунига сингирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, 63-253-рақамли гувоҳнома). Натижада, Президент мактаби ўқувчиларида ижодий қобилиятни шакллантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish