Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботиров Илҳом Сайдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумий ўрта таълим мактаблари ва лицей ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияси (Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепсияси асосида)”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4687.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон, педгогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари ва лицей ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимининг педагогик модели маънавий тафаккурнинг мотивацион, когнитив ва фаолият компонентларини оъқув фаолият турлари психологик, функсионал, амалийга мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда “ҳарбий-ватанпарварлик” тушунчаси моҳияти, ҳарбий-ватанпарварликни англашнинг асосий жиҳатлари, негизлари тарихийлик, мантиқийлик, кузатиш, қадриятлар асосида йўналтирилганлиги антитюд, муносабатлар, ички ҳамда ташқи динамик анъаналар, фикрлаш стериотиплари бир-биридан босқичма-босқич ўтиш кетма-кетлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ўқувчиларнинг шахсий сифатлари билан ёш ва физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда миллий ғояни сингдиришга қаратилган таълим мазмуни машқ ва топшириқлар тизимини ишлаб чиқиш орқали уларнинг интеллектуал ривожланганлик даражалари юқори, ўрта ва паст)ни баҳолаш мезонлари ўз-ўзини бошқариш, когнитив ва креатив жиҳатдан такомиллаштирилган;
ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш механизмининг замонавий таълим технологиялари, унинг экспериментал даражаси, баҳолаш мезонлари ва ахборот-методик таъминотини витаген таълим интеграциясини таъминлашнинг устувор йўналишларига мослаштириш зарурати асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаблари ва лицей ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги шаклларда жорий қилинди:
ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий ривожланишини илмий асослаш, ўқувчиларни тарбиялаш мазмунига ҳарбий-ватанпарварлик ғоясини сингдириш бўйича маълумотлар билан такомиллаштиришнинг ташкилий-педагогик шароитларини ишлаб чиқиш,  унда Ватан тараққиётини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш, ҳар бир ўқувчи-ёшда ўтмиш аждодлари олдидаги масъулият, бурчни англаш, миллат манфаати билан яшаш, Ватан тараққиёти, халқнинг равнақи, миллат обрўсига ҳисса қўшиш, эл-юрт тараққиёти учун курашиш ҳис-туйғуларини юксалтириш, миллий қадриятларнинг ижтимоий, маънавий, маданий ва сиёсий ҳаётда тутган ўрнини ўқувчиларга англатишга доир электрон таълим ресурси яратиш бўйича тавсиялардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2021-2022 йиллар давомида амалга оширилган 574099-ЭПП-1-2016-1-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли “Олий таълим соҳасида потенсиални ривожлантириш йўналишидаги  ПАWЕР- ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2023-йил 19-июлдаги 06/12-3043-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 
машгʻулотлар жараёнида оʻқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятларини чақириққа қадар бошлангʻич тайёргарлик мазмунини умумтаʼлим фанлари билан горизонтал ва вертикал йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган консентрланган таʼлим имкониятларининг продуктивлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштириш, оʻқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023 йил 20 июлдаги  417/1-сон маълумотномаси). Натижада, оʻқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик таʼминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий, умумбашарий қадриятлар, маънавий меросимизнинг улкан анъаналари ва шаклланиб келаётган янгича тарбия қудратли омилга айланаётганлиги, ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнини ривожлантириш, уларда ўз Ватанини севишга, уни ардоқлашга доир илмий-назарий маълумотлар билан қуроллантириш жараёнида, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга оид тавсиялар ва хулосалардан Сирдарё вилояти телерадиоканали давлат муассасаси фаолиятида фойдаланилган (Сирдарё вилояти телерадиоканали давлат муассасасининг  2023-йил 1-майдаги 01-05-268-сон маълумотномаси). Натижада, ўз Ватанига бўлган ҳурматни оширишга, Ватанни севишга, таълим-тарбияга доир маълумотларни кенгайтиришга, маънавий-ахлоқий фазилатларини оширишга эришилган. 


 

Yangiliklarga obuna bo‘lish