Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунметова Робия Абдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек бадиий киносида характер талқинлари (1991-2021–йиллар)”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/San78.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Илмий раҳбар: Ҳайтматова Сабоҳат Агзамовна, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.San.121.01.
Расмий оппонентлар: Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалфаса фанлари доктори, профессор; Ҳайдарова Нигора Тоҳиржоновна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991-2021-йиллар ўзбек бадиий киносида характер яратишнинг бадиий, эстетик, ижтимоий хусусиятларини очиб бериш ва характер бадиий баркамол филм яратишда компонент эканини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек кино санъати ривожида ҳамда янги давр босқичида ватанпарвар, дадил, миллий, эътиқодли ва намуна бўла оладиган тўлақонли характерлар яратиш миллий бадиий филмларда мавжудлиги аниқланган;
буюк тарихий шахслар ва характерлар асосий қаҳрамони бўлган ҳозирги даврда яратилаётган тарихий мавзудаги филмларда аждодлар образларига мурожаат қилинаётгани сабаб уларнинг характерлари тарихий ҳақиқат асносида ҳаққоний, реал, идеаллаштиришдан ҳоли талқин этилаётгани далилланган;
тарихий мавзудаги филмлар қадим тарих ва яқин ўтмишга даврлаштирилиб, уларда яратилган қаҳрамонлар характерлари замондош кинотомошабинга яқин, таниш ва маънан мос тарзда талқин этилгани аниқланган;
замонавий ўзбек киносида қаҳрамонлар ва персонажлар характерини яратишда маълум бир изчиллик кузатилаётганлиги, экрандаги қаҳрамонлар шундай характер ҳислат ва хусусиятларига, ўзбек халқига хос бўлган дунёқараш, маънавий олам, миллий онгни ўзида жамлаган ва миллий характерга эгалиги белгиланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек киносида характер яратиш масалалари, муаммо ва йечимлари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек кино санъати ривожида ҳамда янги давр босқичида ватанпарвар, дадил, миллий, эътиқодли ва намуна бўла оладиган тўлақонли характерлар яратиш миллий бадиий филмларда мавжудлиги аниқланганлиги юзасидан олинган натижалардан “Киношунослик: кино санъати таҳлили ва танқиди” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 30-июндаги 359-сон маълумотномаси). Натижада соҳа бўйича таълим олаётган талабаларнинг кино санъати, хусусан, ўзбек кино санъатида характер яратиш талқини масалаларига доир маълумотларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
буюк тарихий шахслар ва характерлар асосий қаҳрамони бўлган ҳозирги даврда яратилаётган тарихий мавзудаги филмларда аждодлар образларига мурожаат қилинаётгани сабаб уларнинг характерлари тарихий ҳақиқат асносида ҳаққоний, реал, идеаллаштиришдан ҳоли талқин этилаётгани далилланганлиги бўйича хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Ёднома” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМнинг 2023-йил 17-февралдаги 02-31-263-сон маълумотномаси). Натижада Р.Ботировнинг “Жаннат қайдадир” филми қаҳрамонлари характерлари мисолида давр ҳамда жамият муаммоларини очиб беришга, ижодкорнинг маҳоратини ёш мутахассисларга танитишга ва мактабини давом эттиришга хизмат қилган;
тарихий мавзудаги филмлар қадим тарих ва яқин ўтмишга даврлаштирилиб, уларда яратилган қаҳрамонлар характерлари замондош кинотомошабинга яқин, таниш ва маънан мос тарзда талқин этилгани аниқланганлиги юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигининг 2023-йил 21-февралдаги 01-05/06-172-сон маълумотномаси). Натижада кинода характер яратишнинг илмий-назарий асослари ҳар тарафлама ўрганилиб, замонавий билим ва кўникмалар билан ёш ижодкорларни инновацион методлар билан таништиришга хизмат қилган;
замонавий ўзбек киносида қаҳрамонлар ва персонажлар характерини яратишда маълум бир изчиллик кузатилаётганлиги, экрандаги қаҳрамонлар шундай характер ҳислат ва хусусиятларига, ўзбек халқига хос бўлган дунёқараш, маънавий олам, миллий онгни ўзида жамлаган ва миллий характерга эгалиги белгиланганлиги хусусида олинган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” давлат муассасаси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Киноталқин” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” ДМнинг 2023-йил 12-апрелдаги 01-02-01/90-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек киносида характер яратиш борасидаги асосий тенденсиялар, режиссёрлик изланишлари, ғоявий-бадиий яхлитлик, шунингдек замондош образини экранда талқин қилишдаги камчиликлар каби масалалар диссертантнинг фикр ва хулосалари асосида таҳлилий очиб берилиб, соҳанинг ёш ижодкорлари ва томошабинлар қимматли маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish