Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Нодира Саитжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қисқа  метражли бадиий кинонинг ривожланишидаги ўзига хос хусусиятлар”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/San217.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
Илмий раҳбар: Туляходжаева Муҳаббат Туробовна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.08/28.08.2020.san.121.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Мухсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Холмирзаев Хайитбой Дедахонович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: илмий-назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида ўзбек кино санъатида қисқа метражли бадиий филмларнинг ривожланиш тенденсияларини ўрганиш ва унга хос хусусиятларни илмий-назарий ва амалий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кинематография қисқа метражли кинонамуналар сифатида вужудга келиб, кейинчалик ривожланиш даврида нафақат режиссорларнинг илк ёки диплом иши, балки келгуси ижодий фаолиятида ҳам суратга олингани далилланган;
кино санъатида қисқа метражли кино ёш ижодкорлар учун лаборатория вазифасини ўташи ва тажриба оширишларига имкон берувчи йўналиш сифатида ривожланаётгани исботланган;
сўнгги йилларда яратилган қисқа метражли филмларда жанр масаласи кузатилиб, аксарият филмлар драма жанрида эканлиги далилланган;  
ўзбек қисқа метражли киносида мавзулар хилма-хиллиги, тасвир устуворлиги ва унинг режиссорлик қарашларини ифодалашда бирламчи восита сифатида қўлланилишининг аҳамиятлилиги асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда қисқа метражли бадиий кинонинг ривожланишидаги ўзига хос хусусиятлар тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кинематография қисқа метражли кинонамуналар сифатида вужудга келиб, кейинчалик ривожланиш даврида нафақат режиссорларнинг илк ёки диплом иши, балки келгуси ижодий фаолиятида ҳам суратга олингани далилланганлиги хусусидаги таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сонли буйруғи билан тасдиқланган 274-067 рақамли гувоҳномага мувофиқ, “Режиссорнинг ижодий гуруҳлар билан ишлаши” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 02/01-43-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзбек қисқа метражли киносида мавзулар хилма-хиллиги, тасвир устуворлиги ва унинг режиссорлик қарашларини ифодалашда бирламчи восита сифатида қўлланилишининг аҳамиятлилиги ҳақида асосли манбаларга эга бўлишларига хизмат қилган;
кино санъатида қисқа метражли кино ёш ижодкорлар учун лаборатория вазифасини ўташи ва тажриба оширишларига имкон берувчи йўналиш сифатида ривожланаётгани исботланганлиги тўғрисидаги далиллар Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 10-апрелдаги 05-11-08-780-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари республикада қисқа метражли филмлар фестивалининг ташкил этилишида ҳамда яратилаётган филмларнинг жанрига жиддий аҳамият берилишига хизмат қилган;
сўнгги йилларда яратилган қисқа метражли филмларда жанр масаласи кузатилиб, аксарият филмлар драма жанрида эканлиги далилланганлиги ҳақидаги хулосалар “Ўзбеккино” Агентлиги фаолиятида фойдаланилган (“Ўзбеккино” Агентлигининг 2023-йил 1-февралдаги 01-05/07-122-сон маълумотномаси). Натижалар ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли филм соҳасидаги билимларини кенгайтиришига ёрдам берган;
ўзбек қисқа метражли киносида мавзулар хилма-хиллиги, тасвир устуворлиги ва унинг режиссорлик қарашларини ифодалашда бирламчи восита сифатида қўлланилишининг аҳамиятлилиги асослаб берилганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбектелефилм” давлат муассаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбектелефилм” давлат муассасининг 2022-йил 17-ноябрдаги 01-17-144-сон маълумотномаси). Натижалар қисқа метражли кинонинг тараққиёт босқичлари замонавий технологиянинг такомиллашуви билан боғлиқлигига аҳамият берилишига хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish