Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганов Норбек Атабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хоразм воҳаси шароитида мураккабгуллилар (Asteraceae) оиласига мансуб истиқболли доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва плантацияларини ташкил этиш», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/B312.
Илмий раҳбар: Тўхтаев Бобоқул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Адилов Беҳзод Абдуллаевич, биология фанлари доктори; Ҳайдаров Хислат Қудратович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм воҳасининг тупроқ ва иқлим шароитида Мураккабгуллилар(Asteraceae) оиласига мансуб истиқболли доривор ўсимликлар - Matricaria chamomilla ва Calendula officinalisнинг интродукцияси, биоэкологик аспектларини аниқлаш ҳамда плантацияларини ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм воҳасининг тупроқ ва иқлим шароитида M. chamomilla ва C. officinalisни интродукция шароитида ўсиши ва ривожланиши ҳамда онтогенезинин асосий даврлари ва босқичлари аниқланган;
экиш муддати ва чуқурлигини M. chamomilla ва C. officinalis ҳом ашёлари миқдори ва сифатини белгиловчи асосий индикатор эканлиги асосланган;
Хоразм воҳасининг шўрланган тупроқларида биринчи марта M. chamomilla ва C.officinalisнинг интродукцион чидамлилик даражаси баҳоланган;
M. chamomilla ва C. officinalis хом ашёсининг фитокимёвий таркиби аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хоразм воҳаси шароитида мураккабгуллилар (Asteraceae) оиласига мансуб истиқболли доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва плантацияларини ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
доривор мойчечак ўсимлиги етиштиришнинг маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитидаги агротехникаси, хом-ашёсини йиғиштириб олиш ҳамда қайта ишлаш усулларидан №ПЗ-2017092435 ”Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 24 июлдаги 4/1255-2092-сон маълумотномаси). Натижада, доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш имконини берган;
M. chamomilla ва C. officinalisнинг турларини кўпайтириш ҳамда етиштиришнинг энг оптимал меъёрлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти шўрланган тупроқли ҳудудларида фаолият олиб бораётган ўрмончилик хўжаликлари ҳамда фермер хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг.2022 йил 21 октябрдаги 1-612-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат ўрмон хўжалигида 2,5 га M. chamomilla ва 1,5 га C. officinalis плантацияларини ташкил этилган, M. chamomilla қуруқ ҳолда 938,8 кг/га ёки ўртача 9,38 ц/га ни, C. officinalis эса қуруқ ҳолда 1597,5 кг/га ни ёки ўртача 15,98 ц/га ни ҳосил олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish