Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматов Махмутнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт тамойиллари – баркамол авлодни тарбиялаш омили”, 09.00.08 – “Маънавий тарбия” (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Fal165.
Илмий раҳбар: Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти     
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/29.12.2022.F/Ss.135.01.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат Бегалиевич, фалсафай фанлари доктори, профессор; Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
  Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистон маънавий тараққиёт тамойилларининг баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини очиб бериш, унга таъсир кўрсатган омиллар асосида муайян хулосалар ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янгиланаётган Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт тамойиллари – баркамол авлодни тарбиялаш омилида “маънавият соҳаси”, “маънавий ҳаёт” ва “маънавий тараққиёт тамойиллари” тушунчалари ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан очиб берилиб, унинг мазмун-моҳияти ва намоён бўлишидаги ўзгарувчанлик, интенсивлик ва инновацион хусусиятлари асосланган;
 жамиятнинг маънавий ҳаётига хос ривожланиш диалектикаси ва баркамол авлодни тарбиялашнинг маънавий тараққиёт тамойиллари ижтимоий - фалсафий мезонлари билан боғлиқ омиллари ҳамда бу соҳа билан боғлиқ ўзгаришлар жараёнининг умумий қонуниятлари ҳамда унинг мамлакатимизга хос жиҳатлари очиб берилган;
янгиланган маънавий маконни шакллантириш жараёни ва унинг баркамол авлодни тарбиялаш тамойилларига таъсири билан боғлиқ муҳим конструктив тенденсиялари ҳамда уларнинг   натижаларига сабаб бўлаётган омиллар ва тамойиллари маънавий-сиёсий таҳдид сифатида умуминсоний қадриятларига раҳна солиш, динлараро низо ва адоватларни кучайтириш каби деструктив, инсонлар руҳиятига, маънавий қиёфасига, махфий, алдов, мажбурлаш орқали руҳий таъсир кўрсатувчи манипулатив, диний дунёқараши саёз бўлган шахсларга охиратнинг яқинлиги ҳақидаги тасаввурларни уйғотувчи эсхатологик фаолияти орқали аҳоли ўртасида сепаратистик кайфиятни вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги исботланган;
юртимизга хос тинчлик, бирдамлик, эзгуликка интилиш, миллатлараро ва конфессиялараро бағрикенглик тамойилларининг баркамол авлод тарбиясига таъсири масалалари коммуникацион ва инновацион технологиялари (либерал, демократик, конструктив, коммуникатив) орқали давлат суверенитетига, конституцион тузумга қилинаётган тажавузларни олдини олиш ва бартараф этишда миллий манфаатларга асосланган дифференциал (фарқлаш, даражалаш, табақалаштириш) ёндашув зарурати асосланган;
аҳолини соғломлаштириш ва бу жараёнда баркамол авлодни тарбиялаш масалаларининг миллийлик, умуминсонийлик, анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлигида, маънавий тарбия муаммолар комплекс назоратлаштирилганлигида кечаётгани далиллаштирилган;
Янги Ўзбекистон шароитида фуқаролар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликка асосланган муҳитни сақлаш, мусаҳкамлаш, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни ҳурмат қилиниши ҳамда тўлиқ таъминланиши назарий моделлаштирилганлиги ва замонавий илм - фан, таълим - тарбия ва инновацион ғояларнинг маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш жараёнига кўрсатаётган таъсири ва умуминсоний қадриятлар мезонларига асосланганлиги очиб берилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг натижалари, ундаги илмий хулоса ва таклифларнинг амалиётга жорий этилаётгани бўйича қуйидаги тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган:
 Янгиланаётган Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт тамойиллари – баркамол авлодни тарбиялаш омилида “маънавият соҳаси”, “маънавий ҳаёт” ва “маънавий тараққиёт тамойиллари” тушунчалари ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилинган, унинг мазмун-моҳияти ва намоён бўлишидаги ўзгарувчанлик, интенсивлик ва инновацион хусусиятлари оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг “Маънавий баркамол ёшларни тарбиялашнинг самарали усуллари ва воситалари” мавзуидаги туркум тадбирларни ташкил этишга доир фаолиятида ижодий фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 18 мартдаги 4-13-21-703 - сон маълумотномаси). Бу эса ушбу ташкилотнинг мамлакатимиздаги сиёсий институтларнинг ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрнини юксалтириш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
жамиятнинг маънавий ҳаётига хос ривожланиш диалектикаси ва баркамол авлодни тарбиялашнинг маънавий тараққиёт тамойиллари ижтимоий - фалсафий мезонлари билан боғлиқ омиллари ҳамда бу соҳа билан боғлиқ ўзгаришлар жараёнининг умумий қонуниятлари ҳамда унинг мамлакатимизга хос жиҳатларига доир илмий хулоса ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маърифий тадқиқотлар институтида 2021–2022 - йилларда ўтказилган “Тарғибот дастури”га оид фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маърифий тадқиқотлар институтининг 2023 - йил 10 - мартдаги 84 - сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт тамойиллари”да белгиланган маънавий - маърифий вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган;
янгиланган маънавий маконни шакллантириш жараёни ва унинг баркамол авлодни тарбиялаш тамойилларига таъсири билан боғлиқ муҳим конструктив тенденсиялари ҳамда уларнинг натижаларига сабаб бўлаётган омиллар ва тамойиллари маънавий-сиёсий таҳдид сифатида умуминсоний қадриятларига раҳна солиш, динлараро низо ва адоватларни кучайтириш каби деструктив, инсонлар руҳиятига, маънавий қиёфасига, махфий, алдов, мажбурлаш орқали руҳий таъсир кўрсатувчи манипулатив, диний дунёқараши саёз бўлган шахсларга охиратнинг яқинлиги ҳақидаги тасаввурларни уйғотувчи эсхатологик фаолияти орқали аҳоли ўртасида сепаратистик кайфиятни вужудга келишига сабаб бўлаётганлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020–2024 - йилларга мўлжалланган Сайлов олди дастурида келтирилган “Замонавий ривожланган давлат қуриш ва маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантириш баробарида миллий ўзлигимизни, ор - номус ва ғуруримизни, инсоний қадр – қимматимизни, она тилимизни, динимизни, урф - одат, анъана ва қадриятларимизни, сақлаб қолиш ва бойитиш” каби вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан 2022 - йил 26 - декабрда тақдим этилган 02/05-265 - сон далолатнома). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий - маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув - услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари самарасини янада оширишга хизмат қилган;
юртимизга хос тинчлик, бирдамлик, эзгуликка интилиш, миллатлараро ва конфессиялараро бағрикенглик тамойилларининг баркамол авлод тарбиясига таъсири масалалари коммуникацион ва инновацион технологиялари (либерал, демократик, конструктив, коммуникатив) орқали давлат суверенитетига, конституцион тузумга қилинаётган тажавузларни олдини олиш ва бартараф этишда миллий манфаатларга асосланган дифференциал (фарқлаш, даражалаш, табақалаштириш) ёндашув бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат социал - демократик партиясидаги ишлаб чиқилган режаларда, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа маънавий - маърифий тадбирлар учун маърузаларда, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат социал - демократик партиясининг 2023 - йил 14 - мартда берилган 01-04/64 - сон далолатномаси). Бу партия томонидан ташкил этилган семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа маънавий - маърифий ҳамда ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашга қаратилган тадбирларни юқори савияда ўтказилишига хизмат қилган;
аҳолини соғломлаштириш ва бу жараёнда баркамол авлодни тарбиялаш масалаларининг миллийлик, умуминсонийлик, анъанавийлик ва замонавийлик уйғунлигида, маънавий тарбия муаммолар комплекс назоратлаштирилганлигида кечаётганига доир амалий таклифлар ва тавсияларидан “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”нинг “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини амалга ошириш жараёнида замонавий тафаккурга эга бўлган ёшларни тарбиялаш дастури”ни амалга оширишда кенг фойдаланилган (“Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти”нинг 2022 - йил 27 - декабрдаги 18 - сон далолатномаси). Бунда ушбу жамиятнинг юқоридаги мавзудаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда ўз самарасини кўрсатган ва бугунги Ўзбекистон жамиятининг маънавий тараққиёт тамойилларига доир ислоҳотлар ва янгиланишларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятига доир маълумотлар базасини бойитишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон шароитида фуқаролар ўртасида ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликка асосланган муҳитни сақлаш, мусаҳкамлаш, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни ҳурмат қилиниши ҳамда тўлиқ таъминланиши назарий моделлаштирилганлиги ва замонавий илм - фан, таълим - тарбия ва инновацион ғояларнинг маънавий жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш жараёнига кўрсатаётган таъсири ва умуминсоний қадриятлар мезонларига асосланганлигига оид илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2023 - йилда маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси"нинг 4 - банди “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат”, 18 - банди “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий" каби йўналишларни амалга оширишда ҳамда конференция, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек, бошқа маънавий – маърифий тадбирларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан 2023 - йил 24 - мартда берилган № 14-07- 309 - сонли маълумотнома). Бунда у ёшларга маънавий озуқа бериб келаётган фаол зиёлилар фаолиятини намунавий даражага кўтариш, уларни аҳолининг кенг қатламларида, маҳаллаларда тарғиб қилишда, айниқса, ёшларнинг маънавий дунёқарашини ривожлантириш, ҳудудларда маънавий - маърифий ишларни маҳаллабай тарзда ташкил этишга ёрдам берган.
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish