Sayt test rejimida ishlamoqda

Умирова Нилуфар Омонбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Майда дисперс волластонитдан фойдаланиб линолеум ишлаб чиқариш учун композицион полимер материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3556.
Илмий раҳбар: Бозорбоев Шуҳрат Абдурахимович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Талипов Ниғматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Холмуродова Дилафруз Қувватовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: майда дисперс волластонитдан фойдаланиб линолеум ишлаб чиқариш учун композицион полимер материалларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
композицион полимер материаллар ва улар асосида линолеум олиш учун юқори дисперсли тўлдирувчи - волластонитни майда қилиб майдалашнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
майдаланган дисперс волластонит тўлдирувчисининг оптимал гранулометрик таркиби уни майдалаш тезлигига, вақтга ва майдаловчи асбобнинг тирқишига боғлиқлиги аниқланган;
волластонитнинг дисперслик даражасининг полимер композицияларининг эластик-мустаҳкамлик хусусиятларига таъсири аниқланган;
ишлаб чиқилган майда майдаланган волластонит тўлдирувчиси ёрдамида композицион полимер материалларнинг бир қатор янги самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
канцероген асбест тўлдирувчиси ўрнига майдаланган волластонит концентратини қўллаш орқали яратилган композицион полимер материаллар асосида бир ва икки қаватли линолеумлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Майда дисперс волластонитдан фойдаланиб линолеум ишлаб чиқариш учун композицион полимер материалларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш ва техник ҳусусиятлари яхшиланган маҳаллий ва иккиламчи хомашё - юқори сифатли майда дисперс волластонит билан модификацияланган композиция асосидаги линолеумларни янги оптимал таркиби «AZIMUT-MIG» МЧЖ корхонасида амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2022 йил 9 ноябрдаги 05/15-2776-сон маълумотномаси). Натижада, ташқи таъсирларга чидамлилиги бўйича импорт қилинаётган линолеумларга нисбатан 1,1-1,4 баравар самаралироқ бўлган линолеумларни олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган юқори дисперсли волластонитли композицион полимер материаллари ва улар асосидаги линолеумлар “PROGRESS” МЧЖда корхонасида амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2022 йил 9 ноябрдаги 05/15-2776-сон маълумотномаси). Натижада, волластонит заррачаларининг анизотропия коэффициенти 2900 кг/м3 зичликда 1,1 – 1,3 % ни ташкил этувчи турли хил пардозлаш ишларида - 400С дан + 600С гача бўлган ҳароратларда қўллаш мумкин бўлган линолеумларни олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish