Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомназаров Сарвар Қовилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машина қисмларига сўнгги ишлов беришда ишлатиладиган металларга ишлов берувчи асбобларда қўллаш учун абразив тўлдирилган композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларни ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Т3795.
Илмий раҳбар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машина қисмларига сўнгги ишлов беришда ишлатиладиган металларга ишлов берувчи асбобларда қўллаш учун абразив тўлдирилган композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобилларнинг ички ёнув двигателларининг тирсакли валларини ҳонинговаллаш шароитида металлга ишлов берувчи инструментни ва қопламаларнинг антифрикцион-ейилишбардошли хусусиятлари абразив тўлдирувчиларнинг турларига қараб 1,5-2,0 баробар ортиши, бу эса ўз навбатида металлга ишлов берувчи асбобларнинг самарадорлиги ва чидамлилигини ошириши аниқланган;
композицион абразив-тўлдирилган полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг мақбул таркиби ишлаб чиқилган;
ички ёнув двигателларининг тирсакли валига сўнгги ишлов бериш ва металл таглик-субстрат юзасини қоплаш учун антифрикцион-ейилишбардошли композицион абразив-тўлдирилган полимер материаллардан қопламалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
трактор ва комбайнларнинг тирсакли валларига сўнгги ишлов бериш ва қайта ишлаш ҳамда абразив металлга ишлов берувчи инструментлар яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Машина қисмларига сўнгги ишлов беришда ишлатиладиган металларга ишлов берувчи асбобларда қўллаш учун абразив тўлдирилган композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
абразив тўлдирилган металлополимер қоплама тизимларини олишнинг ишлаб чиқилган самарали усули Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чорток Агросервис МТП” МЧЖда пахта йиғим-терими машиналари, комбайн ва тракторларнинг тирсакли валларини таъмирлашда жорий этилган (“O`ZAGROSERVIS” АЖнинг 2023 йил 14 июлдаги 09/02-893-сон маълумотномаси). Натижада, тракторлар, комбайнлар ва пахта йиғим-терим машиналарининг тирсакли валларига сўнгги ишлов беришда композицион металлга ишлов берувчи абразив тўлдирилган асбобларнинг ишлаш қобилиятини 2,1 баробар ошириш ва уларнинг таннархини импорт қилинадиган абразив лента материалларига нисбатан 4-4,5 баробар камайтириш имконини берган;
абразив тўлдирилган композицион металлга ишлов берувчи асбоблар Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чорток Агросервис МТП” МЧЖда трактор двигателлари, комбайнлар ва пахта йиғим-терим машиналарининг тирсакли валларига сўнгги ишлов бериш ва уларни таъмирлаш жараёнида жорий этилган (“O`ZAGROSERVIS” АЖнинг 2023 йил 14 июлдаги 09/02-893-сон маълумотномаси). Натижада, трактор, комбайн ва пахта йиғим-терим машиналарининг деталларини сирт юзасининг ғадир-будирлигини 2-3 синфга яхшилаш ва машиналарининг тирсакли валига ишлов бериш вақтини мавжуд импорт қилинган абразив лентага нисбатан ўртача 5 дақиқага қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish