Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Буфотима Турсунали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Artemisia absinthium ва Pinus sylvestris экстрактлари асосидаги антиоксидантларни қийма гўшт маҳсулотларида қўллаш технологияси», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3257.
Илмий раҳбар: Нурманов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/31.03.2023.Т.66.05.
Расмий оппонентлар: Сагдуллаева Дилафруз Саидакбаровна, техника фанлари доктори; Чориев Абдусаттор Жураевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қийма гўшт ярим тайёр маҳсулоти сифати ва барқарорлигини ошириш учун унинг липидли фракциясига антиоксидант xусусиятига эга бўлган ўсимлик экстрактларининг таъсирини аниқлаш ва уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қўллаш технологияларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
флавоноидлар, органик кислоталар ва фенол бирикмалари тутган ўсимлик экстрактларидан музлатилган қийма гўшт ярим тайёр маҳсулотлари ишлаб чиқаришда антиоксидант сифатида фойдаланиш мумкинлиги назарий жиҳатдан асосланган;
қарағай нинабарги ва эрман экстрактларининг маҳсулотлардаги гўшт қиймаси ва ҳайвон ёғларининг гидролитик ва оксидланиш жараёнларига физик-кимёвий таъсири аниқланган, уларнинг актиоксидантлик хоссалари аниқланган ва қийма гўшт маҳсулотларига экстрактларни қўшиш миқдорлари асосланган;
антиоксидант таъсирли мазкур экстрактларнинг қийма гўшт маҳсулотларида кечадиган физик-кимёвий ва микробиологик жараёнларга таъсири динамикаси аниқланган;
антиоксидловчи самарага эга ўсимлик экстрактлари қўшилган қийма гўшт ярим тайёр маҳсулотларининг озуқавий қиймати ва хавфсизлик кўрсаткичлари аниқланган;
тайёрланган қийма гўшт ярим тайёр маҳсулотлари - чучвара ва котлетларнинг хавфсизлиги СанҚваМ талаблари асосидаги микробиологик кўрсаткичлар бўйича белгиланган, эрман ва қарағай нинабарги экстрактлари эса Orgаnisаtion for Economic Cooperаtion аnd Development (ОECД) таснифига мувофиқ токсик бўлмаган бирикмаларга (V синф) мансуб эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Artemisia absinthium ва Pinus sylvestris экстрактлари асосидаги антиоксидантларни қийма гўшт маҳсулотларида қўллаш технологияси бўйича олинган натижалар асосида:
Аrtemisia absinthium (эрман) ўсимлиги экстракти қўшилган ва музлатиб сақланадиган ярим тайёр котлет маҳсулотларини ишлаб чиқариш Наманган шаҳридаги “Ойдинҳоним савдо сервис” МЧЖ да амалиётга жорий этилган (“Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2022 йил 22 ноябрдаги 22-104/11-22-сон маълумотномаси). Натижада, корхонада ишлаб чиқарилган музлатилган ярим тайёр “Тотли” котлетларининг сақлаш ва реализация қилиш муддатини 210 кунгача узайтириш имконини берган;
технологик йўриқномага мувофиқ  Рinus sylvestris (қарағай нинабарги) ва Аrtemisia absinthium (эрман) экстрактлари қўшилган ва музлатилган ярим тайёр “Сосна” ва “Эрман” чучвара маҳсулотлари олиш технологияси “Ойдинҳоним савдо сервис” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси”нинг 2022 йил 22 ноябрдаги 22-104/11-22-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур технология асосида тайёрланган чучвара маҳсулотларининг сақлаш ва реализация қилиш муддатларини узайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish