Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Азамат Абдирахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акциядорлик жамиятларида консолидациялашган молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt2029.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида консолидациялашган молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида тузишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “консолидациялашган молиявий ҳисобот” тушунчасининг мазмуни бош корхона ва унинг таркибига кирувчи гуруҳларнинг молиявий ҳисоботлари, бош ва унинг шўъба жамиятларининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимларини ўзида акс эттирувчи жамлама молиявий ҳисобот нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларида фойда ёки зарар ҳамда бошқа умумлашган жами даромадлар тўғрисидаги ҳисобот шаклига 8000 - “Давр учун фойда ёки зарар”, 8020 – “Назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли давр учун фойда ёки зарар”, 8200 – “Давр учун умумлашган даромад”, 8220 – “Назорат кучига эга бўлмаган улушларига тегишли давр учун умумлашган даромад” номли ишчи счётларини киритиш орқали молиявий ҳисоботнинг аниқлигини ошириш таклифи асосланган;
консолидациялашган молиявий ҳисоботлар таркибига  “Консолидациялашган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот”, “Консолидациялашган фойда  ёки зарар ҳамда умумлашган жами даромадлар тўғрисида ҳисобот”, “Консолидациялашган пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот”, “Консолидациялашган капитал ўзгариши тўғрисида ҳисобот” шаклларини киритиш асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
консолидациялашган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботни шўъба корхонасининг соф активлари, ҳисобот давридаги гудвилл, назорат кучига эга бўлмаган улуш, гуруҳнинг тақсимланмаган фойдасини аниқлаш орқали тузиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Консолидациялашган молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари  асосида:
услубий ёндашувга кўра “консолидациялашган молиявий ҳисобот” тушунчаси мазмунининг бош корхона ва унинг таркибига кирувчи гуруҳларнинг молиявий ҳисоботлари, бош ва унинг шўъба жамиятларининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимларини ўзида акс эттирувчи жамлама молиявий ҳисобот нуқтаи назаридан такомиллаштирилган назарий-услубий асослари олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари» номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 29-мартдаги 95-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, бош корхона ва унинг таркибига кирувчи гуруҳларнинг молиявий ҳисоботлари, бош ва унинг шўъба жамиятларининг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, харажатлари ва пул оқимларини ўзида акс эттирувчи жамлама молиявий ҳисобот нуқтаи назаридан “консолидациялашган молиявий ҳисобот” тушунчасининг мазмуни такомиллаштирилиб, олий таълим тизими талабалари томонидан ушбу тушунча бўйича билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
акциядорлик жамиятларида фойда ёки зарар ҳамда бошқа умумлашган жами даромадлар тўғрисидаги ҳисобот шаклига 8000 - “Давр учун фойда ёки зарар”, 8020 – “Назорат кучига эга бўлмаган улушларга тегишли давр учун фойда ёки зарар”, 8200 – “Давр учун умумлашган даромад”, 8220 – “Назорат кучига эга бўлмаган улушларига тегишли давр учун умумлашган даромад” номли ишчи счётларини киритиш орқали молиявий ҳисоботнинг аниқлигини ошириш таклифи таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг 2022 йил 28 октябрдаги 1-сонли баённомасига асосан амалиётга жорий этилган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш”  АЖнинг 2022-йил 28-октябрдаги №01-315/08-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш орқали бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритиш учун тегишли бухгалтерия ўтказмаларни акс эттиришга эришилган;
консолидациялашган молиявий ҳисоботлар таркибига  “Консолидациялашган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот”, “Консолидациялашган фойда  ёки зарар ҳамда умумлашган жами даромадлар тўғрисида ҳисобот”, “Консолидациялашган пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот”, “Консолидациялашган капитал ўзгариши тўғрисида ҳисобот” шаклларини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг 2022-йил 28-октябрдаги 1-сонли баённомасига асосан амалиётга жорий этилган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш”  АЖнинг 2022 йил 28 октябрдаги №01-315/08-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни консолидациялашган ягона шакл орқали тузишга эришилган;
консолидациялашган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботни шўъба корхонасининг соф активлари, ҳисобот давридаги гудвилл, назорат кучига эга бўлмаган улуш, гуруҳнинг тақсимланмаган фойдасини аниқлаш орқали тузиш тартибидан фойдаланиш таклифи “Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг 2022-йил 28-октябрдаги 1-сонли баённомасига асосан амалиётга жорий этилган (“Ўзмахсусмонтажқурилиш” АЖнинг 2022-йил 28-октябрдаги №01-315/08-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида жамиятда консолидациялашган ҳолда бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи тартиб ва тамойиллари орқали ташкил қилиш ва юритишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish