Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Бахтиёр Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш материаллари саноати ривожланишини эконометрик моделлаштириш (Сурхондарё вилояти мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2551
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03.30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Утанов Бунёд Кувандикович - иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудуд қурилиш материаллари саноати асосий ривожланиш кўрсаткичларини моделлаштириш орқали унинг истиқболдаги ҳолати бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат тармоқлари бўйича илгарилаб кетиш коеффитсиентини аниқлашда таркибий ўзгаришлар таъсирини ҳисобга олиш ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари индексини киритиш асосида ҳудуд қурилиш материаллари саноати тармоқларини ривожланиш тенденсияларига кўра нисбатан “ўта суст” [-1,0; -0,5], “суст” [-0,4; 0], “мутаносиб” [0; 0,5], “юқори” [0,6; 1,0], “ўта юқори” [1,1; 1,5] гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудий қурилиш материаллари саноати ривожланишининг самарадорлик қийматларини баҳолаш интеграл коеффитсиентининг эталон тармоқ [4,0]; ўта юқори [3,2-4,0]; юқори [2,6-3,2]; ўртача [2,0-2,6]; паст [1,4-2,0]; жуда паст [0 – 1,4]  қийматлари шкалалари таклиф этилган;
қурилиш материаллари саноати ривожланиш тенденсияларининг қўшимча ўсиш барқарорлиги индекси асосида ҳудуд қурилиш материаллари саноати ривожланишининг беқарор (μ<0,7 ва 1,3≤μ), паст даражадаги барқарорлик (0,7≤μ<0,9 ва 1,1≤μ<1,3), юқори даражадаги  барқарорлик (0,9≤μ<1,1) гуруҳларига кўра прогноз қийматлари аниқланган;
қурилиш ишлаб чиқариш ҳажмининг аддитив боғланишини ифодаловчи модификацияланган моделини қўллаш асосида Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари саноатини иқтисодий ривожлантиришнинг 2027 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материаллари саноати ривожланиш тендентсияларини эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат тармоқлари бўйича илгарилаб кетиш коеффитсиентини аниқлашда таркибий ўзгаришлар таъсирини ҳисобга олиш ҳамда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари индексини киритиш асосида ҳудуд қурилиш материаллари саноати тармоқларини ривожланиш тенденсияларига кўра нисбатан “ўта суст” [-1,0; -0,5], “суст” [-0,4; 0], “мутаносиб” [0; 0,5], “юқори” [0,6; 1,0], “ўта юқори” [1,1; 1,5] гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-августдаги 504-сон “Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 8-майдаги 11/03-30-5322-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши қурилиш материаллари саноати тармоқларининг қиёсланаётган тармоққа нисбатан инновацион-технологик ривожланиш натижасидаги илгарилаб кетиши қийматларини аниқлаш ва шу асосда тақмоқнинг умумий ўсишини рағбатлантиришга имконият яратган;
ҳудудий қурилиш материаллари саноати ривожланишининг самарадорлик қийматларини баҳолаш интеграл коеффитсиентининг эталон тармоқ [4,0]; ўта юқори [3,2-4,0]; юқори [2,6-3,2]; ўртача [2,0-2,6]; паст [1,4-2,0]; жуда паст [0 – 1,4]  қийматлари шкалаларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Савдо саноат палатаси томонидан ҳудуд қурилиш материаллари саноати самарадорлигини баҳолашнинг услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 10-майдаги 25/3-07355-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 8-майдаги 11/03-30-5322-сонли маълумотномаси). Мазкур услубиётни амалиётга жорий этилиши қурилиш материаллари саноати тармоқларининг самарадорлик кўрсаткичларига ишлаб чиқаришнинг ялпи қўшилган қийматига чизиқли таъсирини, тармоқлар таркибий силжишлари қийматларини ва бир фоиз ўсиш суръатига тўғри келадиган қўшилган қиймат ҳажмини ҳисобга олиш орқали кенг кўламли самарадорлик қийматларини ҳисоблаш ва шу асосда тармоқлар самарадорлигини ошириш йўлларини ишлаб чиқиш имконини берган.
қурилиш материаллари саноати ривожланиш тенденсияларининг қўшимча ўсиш барқарорлиги индекси асосида ҳудуд қурилиш материаллари саноати ривожланишининг беқарор (μ<0,7 ва 1,3≤μ), паст даражадаги барқарорлик (0,7≤μ<0,9 ва 1,1≤μ<1,3), юқори даражадаги  барқарорлик (0,9≤μ<1,1) гуруҳларига кўра прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Савдо саноат палатаси томонидан ҳудуд қурилиш материаллари саноати ривожаниш тендентсияларининг барқарорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023-йил 10-майдаги 25/3-07355-сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 8-майдаги 11/03-30-5322-сонли маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиб барқарор ва беқарор қўшимча ўсишга эга тармоқларни аниқлашга ва шу асосда ишлаб чиқаришда барқарорликни оширишга эришилган.
қурилиш ишлаб чиқариш ҳажмининг аддитив боғланишини ифодаловчи модификацияланган моделини қўллаш асосида Сурхондарё вилоятида қурилиш материаллари саноатини иқтисодий ривожлантиришнинг 2027 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Сурхондарё вилояти Ҳокимлиги томонидан прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 8-майдаги 11/03-30-5322-сонли ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023 йил 20-апрелдаги 07-07/1054-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд қурилиш материаллари саноати ривожланиш тендентсияларининг истиқболдаги ҳолатлари бўйича аниқлик даражаси 5,5% га яхшиланган прогноз қийматларини олиш имконияти яратилган. Унга кўра ҳудуд қурилиш материаллари саноати ишлаб чиқариш ҳажмини 2027-йилга қадар 2 баробардан кўпроқ ошириш имкониятлари мавжудлиги аниқланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish