Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланазарова Феруза Каримбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги замон насрида нореалистик ҳикоялар поетикаси”, 10.00.02- Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2064.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Бойназар Йўлдошевич, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Оразимбетов Қуанишбой Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор; Сариев Санъат Матчонбоевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насрида нореалистик ҳикояларнинг шаклланиш қонуниятларини бадиий тасвирий восита ва усуллар ёрдамида кучайтиришда ёзувчиларнинг индивидуал ёндашув мезонларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида муаллиф ижодий консепсиясини юзага чиқаришда рамзий-мажозий талқин ўзига хослиги нореалистик ҳикояда инкишоф қилингани далилланган;
Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон, А.Йўлдошевнинг рамзлар тили асосига қурилган ҳикояларида муаллиф ва характер яхлитлиги илдизлари антик юнон ва туркий халқлар маданиятида пайдо бўлган мифологик қарашларнинг мифопоетик талқини далилланган;
нореалистик қамров ўзига хослигида сюжет ва композиция тиғизлиги символик тасвирида  воқелик  объектив реаллик билан кечинманинг уйғунлашуви асослаб берилган;
ёзувчи ижодий услуби ва адабий компонентлар бирлиги ҳикоя поетикасида   бадиий тасвир воситаларининг ўрни ҳамда  индивидуал услуб образ тасвирининг асоси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ҳикоячилигида нореалистик талқин ва ифода шаклларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида:
мустақиллик даври ўзбек ҳикояларида муаллиф ижодий консепсиясини юзага чиқаришда рамзий-мажозий талқин ўзига хослиги нореалистик ҳикояда инкишоф қилинган, Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон, А.Йўлдошевнинг рамзлар тили асосига қурилган ҳикояларида муаллиф ва характер яхлитлиги илдизлари антик юнон ва туркий халқлар маданиятида пайдо бўлган мифологик қарашларнинг мифопоетик талқини далилланганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2016-2021-йилларда амалга оширилган Ф1-ФА-О-43429 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимнинг 2022-йил 20-декабрдаги 540/1-маʼлумотномаси). Натижада она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
нореалистик қамров ўзига хослигида сюжет ва композиция тиғизлиги символик тасвирида  воқелик  объектив реаллик билан кечинманинг уйғунлашуви, ёзувчи ижодий услуби ва адабий компонентлар бирлиги ҳикоя поетикасида   бадиий тасвир воситаларининг ўрни ҳамда  индивидуал услуб образ тасвирининг асоси эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2016-2021-йилларда амалга оширилган ФА-Ф1 Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 10-октябрдаги 384/1-маʼлумотномаси). Натижада ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish