Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Асрор Махманазар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўшма корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2249.
Илмий раҳбар: Тўраев Абдураҳим Нортожиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маткаримов Давронбек Матякубович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” – Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қўшма корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қўшма корхоналарда соф фойдани ҳар бир таъсисчининг қўшимча капитал киритиши ва чегириб олиниши ҳамда бизнесдаги иштироки даражасини ҳисобга олишни таъминловчи 8331-“Таъсисчиларнинг капитали ва бизнесдаги иштироки учун рағбатлантириш” ишчи счётни киритиш таклиф этилган;
қўшма корхоналарнинг ҳисоб сиёсатига 4611-“Хорижий таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар” ва 6611-“Хорижий таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар” ишчи счётларни киритиш орқали устав капиталини ҳисобга олиш асосланган;
халқаро стандартлар талаблари асосида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарлар ҳамда умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни ҳисоблаш тамойили асосида тайёрлаш ва ишчи жадваллари орқали трансформасия қилиш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни нетто усул шаклида тузиш мақсадида 121-сатр “Муддати кечиктирлган солиқ активлари”, 471-сатр “Капиталнинг бошқа элементлари” ва 591-сатр “Муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари” сатрларини киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўшма корхоналарда молиявий ҳисоб ва ҳисоботни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қўшма корхоналарда соф фойдани ҳар бир таъсисчининг қўшимча капитал киритиши ва чегириб олиниши ҳамда бизнесдаги иштироки даражасини ҳисобга олишни таъминловчи 8331-“Таъсисчиларнинг капитали ва бизнесдаги иштироки учун рағбатлантириш” ишчи счётни киритиш таклифи “Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхоналарининг амалиётларига жорий этилган (“Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 4 октябрдаги УЛ/1390/001-сон ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 3 октябрдаги 416-сон маълумотномалари). Натижада, ҳар бир таъсисчилар кесимида киритган капитали, унинг қўшимча капитал ҳисобидан кўпайиши, қайтариб олиниши, бизнесдаги иштироки учун рағбатлантиришга доир ахборот олиш ва самарали қарорлар қабул қилиш имкониятини ошишига эришилган;
қўшма корхоналарнинг ҳисоб сиёсатига 4611-“Хорижий таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар” ва 6611-“Хорижий таъсисчиларга тўланадиган дивидендлар” ишчи счётларни киритиш орқали устав капиталини ҳисобга олиш таклифи “Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ қўшма корхонаси ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхоналарининг амалиётларига жорий этилган (“Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 4 октябрдаги УЛ/1390/001-сон ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 3 октябрдаги 416-сон маълумотномалари). Натижада қўшма корхоналарда бухгалтерия ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш учун бухгалтерия ўтказмаларини бериш ва молиявий ҳисоботларни тузишга хизмат қилган, активлар ва мажбуриятларни тўғри ҳисобга олиш имконини берган;
халқаро стандартлар талаблари асосида молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарлар ҳамда умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисоботни ҳисоблаш тамойили асосида тайёрлаш ва ишчи трансформасия жадваллари орқали трансформасия қилиш кетма-кетлиги ишлаб чиқиш таклифи “Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхоналарининг амалиётларига жорий этилган (“Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 4 октябрдаги УЛ/1390/001-сон ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 3 октябрдаги 416-сон маълумотномалари). Натижада қўшма корхоналарда миллий стандартдан халқаро стандартларга трансформасия қилиш ва молиявий ҳисоботларни инвесторга ишончли ва шаффоф тарзда тузишга хизмат қилган;
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботни нетто усул шаклида тузиш мақсадида 121-сатр “Муддати кечиктирилган солиқ активлари”, 471- сатр “Капиталнинг бошқа элементлари” ва 591-сатр “Муддати узайтирилган солиқ мажбуриятлари” сатрларини киритиш таклифи “Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхоналарининг амалиётларига жорий этилган (“Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 4 октябрдаги УЛ/1390/001-сон ва “Оҳангаронцемент” АЖ қўшма корхонасининг 2022 йил 3 октябрдаги 416-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида қўшма корхоналарда молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузишни соддалаштириш ва унинг ишончлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish