Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳафизов Фируз Облобердиевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги таркибли ёнғин қутқарув енги тўқима каркасини ишлаб чиқиш” 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T798
Илмий раҳбар: Ҳасанов Баходиржон Кимсанбоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилла Лалашбаевич техника фанлари доктори, профессор; Валиев Ғуломқодир Набиджанович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё асосида янги таркибли ёнғин қутқарув енглари эластик тўқима каркасини ишлаб чиқиш ва мустаҳкамлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эластик енгни зўриқиш жараёнида таъсир этувчи кучлар чекланган элемент усули таҳлилининг универсал АНСЙС дастурий тизими асосида эластик енг қатламига таъсир этувчи динамик кучнинг максимал қиймати аниқланган;
узиш кучи асосида қутқарув енги учун янги таркибли эластик тўқима каркаси лойиҳаланган ҳамда ишлаб чиқариш омиллари асосланган;
лойиҳаланган эластик тўқималарни тўқув дастгоҳида ишлаб чиқариш жараёнида ўтказилган тўлиқ омилли тажриба натижалари асосида иплар узилиш сонини камайтирадиган муқобил омиллар аниқланган;
енг тўқимасини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш асосида мавжуд матодан физик-механик хусусиятлари юқори бўлган эластик тўқима яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда тавсия этилган илмий ишланмаларни асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
янги таркибли ёнғин қутқарув енги тўқима каркаси « НИҒМАТ БАГ ПАCИНГ» МЧЖ корхонасида тадбиқ этилган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 29 декабрдаги 03/25-3688-сон маълумотномаси). Янги таркибли эластик қутқарув енги тўқима каркасининг арқоқ бўйича қолдиқ деформацияси 30,4-33,7 % гача камайган, арқоқ бўйича узилиш кучи 41,7-105,6 % га ортган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish