Бўтаев Усмонжон Хайруллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорликнинг ўрни», 09.00.04-Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fal40.
Илмий раҳбар: Пахрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.
Расмий оппонентлар: Қодиров Анвар Каххарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухтаров Азамат Мухтарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорликнинг ўрнини фалсафий жиҳатдан очиб бериш ҳамда ижтимоий-сиёсий хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорлик категорияларининг социокреатив хусусиятлари ва уни ривожлантирувчи омиллар (ижтимоий-сиёсий мувозанат, миллатлараро тотувлик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш) аниқланган;
тинчлик ва барқарорлик феноменларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ҳамда уларнинг жамият ривожига перманент таъсири асосланган;
Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг гуманистик миссияси ҳамда ривожланиш тенденциялари диалектик ва синергетик нуқтаи назардан такомиллаштирилган;
тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, «мутлақ янги глобал маданий-гуманитар борлиқ» концепциясида ижтимоий масъулиятнинг имманент белгилари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг демократик жамияти ривожида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш стратегияси доирасида ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорлик категорияларининг социокреатив хусусиятлари ва уни ривожлантирувчи омилларга доир таклифлардан «Миллий ғоя ва маънавият асослари» ўқув қўлланмасининг «Жамият тараққиёти, барқарорлиги ва таҳдидбардошлигини таъминлашда маънавий-маърифий тарбиянинг ўрни» ва «Юксак маънавият ва мафкуравий иммунитетни баҳолашнинг ўлчов мезонлари («Юксак маънавият – енгилмас куч» асари асосида)» мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 апрелдаги 03-02/2-2-997-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда демократик жамиятни ривожлантиришда аҳоли, айниқса, ёшларда тинчликни асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш туйғусини шакллантиришнинг миллий-этник ва диний-конфессионал жиҳатлари ва миллий урф-одатлари янда кенгроқ тушини имкониятини яратган;
тинчлик ва барқарорлик феноменларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти ҳамда уларнинг жамият ривожига перманент таъсирига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган «Армия – аскар – Ватан масъулияти», «Ҳарбий ватанпарварлик – юксак ишонч ва садоқатдир» мавзуларидаги илмий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат Марказининг 2017 йил 2 ноябрдаги 14/3/620-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳарбий хизматчиларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғусини, юксак ахлоқий фазилатларни ҳамда ҳарбий ватанпарварликни шакллантиришга хизмат қилган;
тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, «мутлақ янги глобал маданий-гуманитар борлиқ» концепциясида ижтимоий масъулиятнинг имманент белгиларига оид таклифлардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилишда, «Суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда адвокатура ходимларининг ўрни ва роли» мавзусидаги фокус-гуруҳ тадқиқотида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йил 30 ноябрдаги 11/348-сон, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2018 йил 4 апрелдаги 01-08-458-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини баҳолаш, мазкур соҳада фаолият юритувчи ходимларни ижтимоий масъуллигини ошириш ҳамда фуқароларда жавобгарлик ва ишонч тамойилини яратишга имкон берган;
Ўзбекистонда демократик жамият ривожида тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг гуманистик миссияси ҳамда ривожланиш тенденцияларига оид таклиф-тавсиялардан Тараққиёт стратегияси маркази томонидан ўтказилган «Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат», «Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик кафолати» мавзуларидаги илмий-маърифий тадбирларда фойдаланилган (Тараққиёт стратегияси марказининг 2017 йил 10 октябрдаги 929/17-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижросини таъминлаш ҳамда ёшларда мамлакатимиздаги кенг кўламли демократик ислоҳотларнинг моҳияти борасидаги билим ва кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган.