Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадиёров Жамол Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2933.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахон Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашов Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ижодий-амалий фоалият кўникмаларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларни ривожлантириш имкониятлари синхрон ва асинхрон ўқитишга мўлжалланган мултимедиа воситалари алгоритми ва таркибий мазмунини ахборотлар билан таҳлилий ишлаш, конструктив қарорлар қабул қилиш коммуникатив топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда интерактив фаолият таъсирчанлигини оширишнинг дидактик инфратузилмаси билан рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш модели ахборот таълим платформаси имкониятларидан эффектив фойдаланишни таъминлашга қаратилган тизимли-функсионал таълим муҳитининг динамик траекториясини касбий-яратувчанлик, аналитик-синтетик тафаккурни ривожлантириш мазмунига типик мослаштиришга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш методикаси ўқув жараёнларига оид ўқув-методик таъминотни бойитишга хизмат қиладиган ўқув топшириқлари ва электрон таълим ресурслари мазмунини ўйинли-дидактик топшириқлар ишлаб чиқиш ҳамда электрон тақдимотлар, видеодарслар яратиш амалиётини мақсадли ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларни ривожлантириш мезонлари информацион-технологик, рефлексив баҳолаш ва портфолио технологияларини диагностик-мотивацион коррексиялаш ҳамда даражалари таянч (паст), махсус (ўрта), касбий (юқори) ёндашувларнинг интегратив хусусиятларини мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқитиш жараёнида ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларни ривожлантириш имкониятлари синхрон ва асинхрон ўқитишга мўлжалланган мултимедиа воситалари алгоритми ва таркибий мазмунини ахборотлар билан таҳлилий ишлаш, конструктив қарорлар қабул қилиш коммуникатив топшириқларни ишлаб чиқиш ҳамда интерактив фаолият таъсирчанлигини оширишнинг дидактик инфратузилмаси билан рационал уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-августдаги 02-07-3032/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил қилишга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш модели ахборот таълим платформаси имкониятларидан эффектив фойдаланишни таъминлашга қаратилган тизимли-функсионал таълим муҳитининг динамик траекториясини касбий-яратувчанлик, аналитик-синтетик тафаккурни ривожлантириш мазмунига типик мослаштиришга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-августдаги 02-07-3032/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантиришнинг тизимли-функсионал моделини такомиллаштириш имкони яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш методикаси ўқув жараёнларига оид ўқув-методик таъминотни бойитишга хизмат қиладиган ўқув топшириқлари ва электрон таълим ресурслари мазмунини ўйинли-дидактик топшириқлар ишлаб чиқиш ҳамда электрон тақдимотлар, видеодарслар яратиш амалиётини мақсадли ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-августдаги 02-07-3032/04-сон далолатномаси). Натижада бошланғич синфларда ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш методларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларни ривожлантириш мезонлари информацион-технологик, рефлексив баҳолаш ва портфолио технологияларини диагностик-мотивацион коррексиялаш ҳамда даражалари таянч (паст), махсус (ўрта), касбий (юқори) ёндашувларнинг интегратив хусусиятларини мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-августдаги 02-07-3032/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ижодий-амалий фаолият кўникмаларини ривожлантириш мезонлари такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish