Sayt test rejimida ishlamoqda

Тулаганов Бехзод Ботиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси хакида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология, 14.00.07-Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган ракам: B2020.2.PhD/Tib.1250.
Илмий рахбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК раками: Самарканд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib. 102.02.
Расмий оппонентлар: Назарова Нодира Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Саломова Феруза Ибодуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
II. Тадкикотнинг максади: мехнат шароитлари ва саломатлик курсаткичларини ижтимоий-гигиеник ўрганиш асосида шифокор-стоматологлар меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадкикотнинг илмий янгилиги:
илк бор, шифокор-стоматологлар саломатликларига таъсир килувчи индивидуал касбий салбий омиллар мутахассисларнинг ёши, касби ва иш стажига боғлик эканлиги асосланган;
илк бор, стоматологларда касбий ноқулайлик даражаси, хусусан, жаррох стоматологларда 50% ва ортопед стоматологларда 90% ҳолатларда юқори касбий ноқулайлик, 50% терапевт-стоматологларда эса ўртача касбий ноқулайлик даражаси булиши илмий исботланган;
стоматологлар мехнат шароитидаги ва ижтимоий-рухий мухитдаги салбий омиллар стоматолог-шифокорларнинг нафас олиш тизими (ўртача 24,8%), суяк-мушак тизими (ўртача 24,5%) ва юрак-кон томир тизимига (ўртача 18,5%) салбий таъсиридан касалликларининг юқори даражада учраши исботланган;
шифокор-стоматологлар ва уларнинг иш мухитларидаги касбий ноқулайликларни камайтириш бўйича оптималлаштирилган ишлаш мухити касбий режими ва зуриқиш даражаси самарадорлиги илмий асосланган.
IV.    Тадкикот натижаларини жорий килиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2023 йил 10 майдаги 20-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: шифокор-стоматологлар ёши, касби ва иш стажига боғлиқ ҳолатда жаррох стоматологларда 50 % ва ортопед стоматологларда 90 % ҳолатларда юқори касбий ноқулайлик, 50 % терапевт-стоматологларда эса ўртача касбий ноқулайлик даражаси асосланган ва уларни текширилувчилар умумий саломатлигига кузатилиши мумкин бўлган тасиротларни олдини олиш жараёни такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар ОАЖ "Тўфтинчи" стоматология поликлиникаси бўйича 2023 йил 9 январдаги 4-сонли буйруқ (2) ва Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси бўйича 2023 йил 2-январдаги 19-А-сонли буйруқ, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2022 йил 31 октябрдаги 24-сонли баённомаси билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: стоматолог шифокорлар саломатлигига таъсир этувчи салбий омиллар таъсирини камайтиришга борасида таклиф этилган алгоритмлар ва комплекс ёндашувлардан фойдаланиш, текширилувчилар умумий саломатлик кўрсаткичларини яхши лашга олиб келган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуй идагилардан иборат: стоматолог шифокорлар умумий саломатликларига таъсир қилувчи индивидуал касбий салбий омиллар шифокор-стоматологларнинг ёши, касби ва иш стажига боғлиқ равишда профилактик чора-тадбирларни тадбиқ этилиши орқали хаажатларни 46 580 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: шифокор-стоматологлар саломатликларига таъсир қилувчи касбий салбий омиллар индивидуал тарзда мутахассисларнинг ёши ва касби, ҳамда иш стажини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган профилактик дастурни қўллаш натижасида сарфланувчи бюджет маблағларининг 75 500 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд тиббиёт университетининг 2022 йил 29 ноябрдаги 4728-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: шифокор-стоматологлар касбий фаолиятида соматик касалланиш даражасини ўрганиш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг қўллаш умумий саломатлик кўрсаткичларини яхшиланишига олиб келади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент шаҳар ОАЖ "Тўртинчи" стоматология поликлиникаси бўйича 2023 йил 9 январдаги 4-сонли буйруқ ва Тошкент шаҳар 1-сон стоматология поликлиникаси бўйича 2023 йил 21- январдаги 9-А-сонли буйруқ, ҳамда Самарқанд вилояти санитария епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2022 йил 31 октябрдаги 24-сонли баённомаси билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий сумарадорлиги қуйидагилардан иборат: стоматологларнинг саломатлик ҳолатини баҳолаш мақсадида анкета-сўровномадан амалиётда фойдаланиш орқали мутахассисларнинг касалланиш даражаси ва иш ўринларининг меҳнат қилиш учун яроқлилигини баҳоловчи тавсияномалар ишлаб чиқилган, ҳамда стоматология хизматидаги ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури аҳамиятини баҳолашга йўналтирилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифокор-стоматологлар касбий фаолиятида соматик касалланиш даражасини ўрганиш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг қўллаш нафас тизими (32,6%), суяк-мушак тизими (39,4%) ва юрак-қон томир тизими касалликларининг (22,9%) қисқариши ҳисобига ҳар 1 нафар беморга 427 200 сўм миқдоридаги харажатлар тежалишига эришилган. Хулоса: шифокор-стоматологлар касбий фаолиятида соматик касалланиш даражасини ўрганиш ва уларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг қўллаш орқали соматик касаллик билан касалланиш даражаси 1.2 марта камаяди ва ўз вақтида ўтказилган профилактик чоралар орқали 1 510 047 сумга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд тиббиёт университетининг 2022 йил 29 ноябрдаги 4728-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: стоматолог-шифокорлар меҳнат шароитларини оптималлаштириш беморлар қабулининг 18,5%, қабул вақтида бажариладиган муолажалами 21,6% ошишига олиб келди. Стоматолог шифокорларда касбий касалликларни профилактикаси бўйича ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш натижасида респондентларнинг 37,3% холатда чарчоқнинг пасайишини, 29% ҳолатда умумий ҳолатни яхшиланишини, ҳамда 41,4% ҳолатда сурункали чарчоқ, жисмоний ва руҳий зўриқиш, ҳолсизликни камайиши негизида умумий меҳнат қобилиятини ошиши кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти санитария епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2022 йил 31 октябрдаги 24-сонли баённомаси билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат : шифокор-стоматологлар меҳнат шароитлари ва иш ўринларидаги мавжуд омиллари ходимлар саломатлигига таъсир кўрсатиши исботланган ва илмий натижаларга асосланган соғломлаштириш чора-тадбирлари стоматолог-шифокорлар орасида касбий фаолиятга боғлиқ руҳий-эмоционал зўриқишни даражасини 24,5% камайишига эришилган ва салбий омилларни ўз вақтида бартараф этишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифокор-стоматологларда касбий ноқулайликларни камайтириш бўйича оптималлаштирилган меҳнат шароитларини ташкил этилиши, респондентларнинг 41,4 % да сурункали чарчоқ, жисмоний ва рухий зўриқиш, ҳолсизликни камайиши негизида умумий меҳнат қобилиятини 56,8% ошиши кузатилди. Хулоса: Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини қўлланиши самарадорлиги 38,7% ни ташкил қилиб, қулай меҳнат шароитларида фаолиятларидан қониқиш даражасини оширишга ҳамда стоматолог-шифокорларнинг жисмоний ва руҳий зўриқиш хавфини камайтиради, шу билан бир қаторда тавсия этилган профилактика тадбирларининг қўлланилиши хар 1 нафар текширувчига нисбатан 5830,3 сум иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд тиббиёт университетининг 2022 йил 29 ноябрдаги 4728-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: стоматолог-шифокорлар меҳнат шароитларини оптималлаштириш беморлар қабулининг 18,5%, қабул вақтида бажариладиган муолажалами 21,6% ошишига олиб келди. Стоматолог шифокорларда касбий касалликларни профилактикаси бўйича ишлаб чиқилган дастурни амалга ошириш натижасида респондентларнинг 37,3% холатда чарчоқнинг пасайишини, 29% ҳолатда умумий ҳолатни яхшиланишини, ҳамда 41,4% ҳолатда сурункали чарчоқ, жисмоний ва руҳий зўриқиш, ҳолсизликни камайиши негизида умумий меҳнат қобилиятини ошиши кузатилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти санитария епидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 2022 йил 31 октябрдаги 24-сонли баённомаси билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат : шифокор-стоматологлар меҳнат шароитлари ва иш ўринларидаги мавжуд омиллари ходимлар саломатлигига таъсир кўрсатиши исботланган ва илмий натижаларга асосланган соғломлаштириш чора-тадбирлари стоматолог-шифокорлар орасида касбий фаолиятга боғлиқ руҳий-эмоционал зўриқишни даражасини 24,5% камайишига эришилган ва салбий омилларни ўз вақтида бартараф этишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: шифокор-стоматологларда касбий ноқулайликларни камайтириш бўйича оптималлаштирилган меҳнат шароитларини ташкил этилиши, респондентларнинг 41,4 % да сурункали чарчоқ, жисмоний ва рухий зўриқиш, ҳолсизликни камайиши негизида умумий меҳнат қобилиятини 56,8% ошиши кузатилди. Хулоса: Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш чора-тадбирларини қўлланиши самарадорлиги 38,7% ни ташкил қилиб, қулай меҳнат шароитларида фаолиятларидан қониқиш даражасини оширишга ҳамда стоматолог-шифокорларнинг жисмоний ва руҳий зўриқиш хавфини камайтиради, шу билан бир қаторда тавсия этилган профилактика тадбирларининг қўлланилиши хар 1 нафар текширувчига нисбатан 5830,3 сум иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиш «Стоматологлар орасида касби билан боғлиқ бўлган касалликлар профилактикасини такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд тиббиёт университетининг 2022 йил 29 ноябрдаги 4728-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish