Sayt test rejimida ishlamoqda

Ширынбек Ильяснинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дентал имплантациядан олдин алвеоляр ўсиқни суяк блоклари ёрдамида аугментациясини таккомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В 2022.1.PhD/Tib 2516.
Илмий раҳбар: Пулатова Барно Журахоновна,тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01
Расмий оппонентлар: Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Амануллаев Рустам Азимджонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали Ибни Сино номидаги Тожик Давлат Тиббиёт Университети (Тожикистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: тиш нуқсонлари ва алвеоляр усиғи атрофияси бўлган беморларда аутоблоклари ёрдамида жарроҳлик реабилитация самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алвеоляр ўсиқдаги суяк атрофияси мавжуд беморларда қисман тишсизликни бартараф қилиш ва дентал имплантациясини самарали ўтказиш максадида таклиф қилинган микс аугментация трансверзал юзада мувофиклиги исботланган;
жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси мавжуд бўлган беморларда  аутосуяк блоклар, коллаген мембрана билан қопланган суяк графти билан биргаликда қуллаб, оссеоинтеграция жараёнини фаоллаштирадиган микс-аугментация услуби ишлаб чиқилган;
жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентияси мавжуд беморларда таклиф қилинган микс аугментация амалиёти натижада 2-ойлик тадқикот кузатуви асосида кондаги кальций ва остеокальцин миқдори ошганлиги асосланган;
жағлар алвеоляр усиғи атрофияга учраган беморларда даражаси  ва турига караб асосланган, даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида ташҳислаш ва жарроҳлик тактикасини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент Давлат стоматология институти эксперт кенгашининг 2023 йил 20 июлдаги 11 сон хулосасига кўра:
қисман ва тўлиқ тишсизликнинг,суяк дефицит нуқсонлари мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар амалий соғлиқни сақлаш соҳасида, хусусан: Қозоғистон Республикаси, Шымкент “Astom” стоматология клиникаси фаолиятида ва Тошкент Давлат стоматология институти қошидаги стоматология клиникасининг катталар юз-жағ жарроҳлиги  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  4 июлдаги № 36-сон бўйруғи ва Шымкент “Astom” стоматология клиникасининг 2023 йил 06 мартдаги № 174 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсимтасида суяк тўқималар дефицити мавжуд бўлган беморларда микс-аугментация усулини қўллаш бу тоифадаги беморларнинг трансверзал юза нуқсонларни бартараф этиш мақсадида олиб бориладиган жарроҳлик аралашувини максимал даражада аниқ режалаштириш имконияти, шунинг натижасида даволаш самарадорлигини ошириши ва кўзланган натижани олдиндан кўриш имкониятини бериши ҳамда имплантологик даволаш муддатини қисқартириш имкон беради. Даволаниш вақтини 25% гача қисқартириш орқали беморнинг ҳаёт сифати яхшиланади ва мехнатга лойиқатсизлик даври қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсимтасида суяк тўқималар дефицити мавжуд бўлган беморларда микс-аугментация усулини қўллаш  беморларни ташхислашни ва даволаниш даврининг кисқаришига ҳамда иккиламчи асоратлар келиб чиқишини, бунинг оқибати қўшимча жарроҳлик аралашувларининг ўтказилишни олдини олади. Тиббий ташхисот ва самарали жарроҳлик йўли билан даволаш чора-тадбирларини амалга ошириш иқтисодий харажатлар ўртасидаги фарқ туфайли иқтисодий самара пул кўринишида ҳар бир бемор учун ўртача 2.400.000 сўмгача маблағларни иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси мавжуд бўлган беморларда микс-аугментация усулини қўллаш  беморларни  даволаниш даврининг кисқаришига ҳамда кейинги босқичда имплантантологик даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради ва шу билан тишсизликни бартараф этиш ва хайёт сифатини яхшилашига ёрдам беради.
жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Қозоғистон Республикаси, Шымкент “Astom” стоматология клиникаси фаолиятида ва Тошкент Давлат стоматология институти қошидаги стоматология клиникасининг катталар юз-жағ жарроҳлиги  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникаси 2023 йил 5 июлдаги № 37-сон  бўйруғи ва Шымкент “Astom” стоматология клиникаси 06 мартдаги № 175-сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жағлар эстетик ва функционал жиҳатдан тикланиши беморнинг ишга лойиқатсизлигини камайтириши, жамоада ижтимоий алоқаларнинг тикланиши, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири ва бемор оғиз бўшлигида  ва нутқидаги нуқсон сабабли шаклланган комплексларнинг бартараф этилиши орқали ижтимоий ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд 1 нафар бемор учун янги жаррохлик усулининг жорий қилиниши ҳисобига қайта ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти даражасини 23% дан 3,2% га камайтириш ҳисобига  4 100 000 сўм иқтисод қилинади (тажрибага кўра 23% беморларда бошқа жаррохлик тактика операцияси амалга оширилди), индивидуал тайёрланган аутоблок ёрдамида алвеоляр  нуқсонларини тўлақонли бартараф этилиши ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва беморларни стационарда даволаниш муддатларини қисқартириши хисобига иқтисодий самарадорликка эришилди. Хулоса: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд беморларда дентал имплантациядан олдин аутоблок, коллаген мембрана ва суяк графт билан биргаликда қўллаш орқали жағлар эстетик ва функционал жиҳатдан тикланиши беморнинг ишга лойиқатсизлигини камайтириши, жамоада ижтимоий алоқаларнинг тикланиши, беморнинг руҳий ҳолатига таъсири, бемор оғиз бўшлигида  ва нутқидаги нуқсон сабабли шаклланган комплексларнинг бартараф этилишига эришилади.
жағ суякларнинг альвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Қозоғистон Республикаси, Чимкент “Astom” стоматология клиникаси фаолиятида ва Тошкент Давлат стоматология институти қошидаги стоматология клиникасининг катталар юз-жағ жарроҳлиги  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  4 июлдаги № 36-сон бўйруғи ва Шымкент “Astom” стоматология клиникасининг 2023 йил 06 мартдаги № 174 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағлар альвеоляр усиғи атрофия нуқсонлари мавжуд беморларни жарроҳлик даволаш босқичларини кондаги калций, ишкорий фосфатаза ва остеокалцин кўрсаткичлар асосида ташхислашнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда режалаштириш, жағ суякнинг аввалги ҳолатини қайта тиклашга, шунинг натижасида жағ ҳаракатлари ва чайнаш функциясининг тикланишига олиб келади. Бу ўз навбатида беморларнинг иш қобилиятини ошишига жамиятда ўз ўрнини топишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: даволашнинг операциядан олдинги ва кейинги босқичларида дистант биокимиё маркерлар асосида ташҳислаш, шу тоифадаги усулларидан фойдаланиш ушбу патологияли беморларда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувларини режалаштириш ва даволаш натижаларини баҳолаш учун қулай шароит яратиб беради. Шу туфайли, беморларнинг даволаш муассасаларига қатнови 2 баробар камаяди, иқтисодий самара пул кўринишида ўртача 1 500 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Беморларни ташхислаш ва даволаш босқичларида биокимиё ташҳислашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш ушбу патологияли беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларинининг самарадорлигини баҳолаш имконини беради.
жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд беморларда даволаш самарадорлигини ошириш ва жарроҳлик даволаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар Қозоғистон Республикаси, Чимкент “Astom” стоматология клиникаси фаолиятида ва Тошкент Давлат стоматология институти қошидаги стоматология клиникасининг катталар юз-жағ жарроҳлиги  (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг 2023 йил  5 июлдаги № 37-сон бўйруғи ва Шымкент “Astom” стоматология клиникасининг 2023 йил 06 мартдаги № 175 –сон бўйруғи) клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва иккламчи адентия мавжуд беморларни ташхислаш ва даволашда ишлаб чиқилган алгоритмнинг қўлланиши, уларга кўрсатилаётган малакали тиббий ёрдамдан, хусусан амалга оширилган жарроҳлик аралашуви натижасининг самарадорлигидан, кенг маънода мамлакатимиз соғлиғни сақлаш тизимидан қониқиш ҳиссининг пайдо бўлишига, беморнинг замонавий тиббиётга, тиббиёт ходимларига бўлган қарашларини ижобий томонга ўзгартирибгина қолмай, унинг жамиятга тўлақонли қайтишига, ҳаёт сифатининг яхшиланишига ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва тиш қаторидаги нуқсонлари мавжуд беморларни ташхислаш ва даволаш жараёнида туғри ташхис қўйиш ва жаррохлик амалиёти ҳамда материалини тўғри танланиши беморнинг даволаш муассасаларига қатновлари сонини 2 баробар камайтиради ва асоратларни қисқартириш ҳисобига кайтадан жарроҳлик амалиётини амалга оширишни олдини олади, иқтисодий самара пул кўринишида ўртача 4 100 000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Жағ суякларнинг алвеоляр ўсиғида суяк тўқималар атрофияси ва тиш қаторидаги нуқсонлари мавжуд беморларда микс аугментация  орқали операциядан олдинги режалаштириш ва ўтказилган жарроҳлик аралашувининг танлаш алгоритмини қўллаш, ушбу патологияли беморларни ташхислаш ва даволашда қўлланиладиган жарроҳлик аралашуви тўғри танлаш орқали даволаш самарадорлигини сезиларли даражада оширади. “Дентал имплантациядан олдин алвеоляр ўсиқни суяк блоклари ёрдамида аугментациясини таккомиллаштириш” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент давлат стоматология институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 27 февралдаги 04-р-5-сон хулосаси тақдим этилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish