Sayt test rejimida ishlamoqda

Туловов Эркинжон Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш-пудрат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2243.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукуруллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аликулов Абдимумин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш-пудрат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби  ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш-пудрат ташкилотларининг ҳисоб сиёсатига 2311-“Бетон қоришмаларини тайёрлаш харажатлари” ишчи счётини киритиш асосида бетон қоришмаларини тайёрлашда юзага келадиган харажатлар тўғрисида батафсил ахборот шакллантириш ҳамда қурилиш ишлари таннархининг тўғри аниқланишини таъминлаш таклифи асосланган;
қурилиш-пудрат ташкилотларида ҳисоб сиёсатига 2200-“Субпудратчи ташкилотлар харажатлари” ишчи счётини киритиш орқали ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини оптимал ташкил этиш асосида субпудратчи ташкилотлар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш таклифи асосланган;
қурилиш-пудрат  ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида 6991-“Кафолатли таъмир ва хизмат кўрсатиш бўйича резерв” ишчи счётини киритиш таклиф этилган;
қурилиш-пудрат ташкилотларида аудиторлик хулосасини шакллантиришни қурилиш-пудрат фаолияти узлюксизлигини баҳолаш орқали аудиторлик хулосаси турини танлаш ҳамда далиллар сифатини таъминлашда қийматларни комбинациялашган ҳолда баҳолаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш-пудрат ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш-пудрат ташкилотларининг ҳисоб сиёсатига 2311-“Бетон қоришмаларини тайёрлаш харажатлари” ишчи счётини киритиш асосида бетон қоришмаларини тайёрлашда юзага келадиган харажатлар тўғрисида батафсил ахборот шакллантириш ҳамда қурилиш ишлари таннархининг тўғри аниқланишини таъминлаш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 1-июндаги 424/305-сон маълумотномаси). Мазкур янгиликнинг амалиётга жорий этилиши, бетон қоришмаларини тайёрлаш харажатлари бўйича батафсил ахборот шакллантирилиши ҳамда қурилиш таннархининг тўғри аниқланишига хизмат қилган;
қурилиш-пудрат ташкилотларида ҳисоб сиёсатига 2200-“Субпудратчи ташкилотлар харажатлари” ишчи счётини киритиш орқали ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини оптимал ташкил этиш асосида субпудратчи ташкилотлар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 1-июндаги 424/305-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, субпудратчи ташкилотлар фаолияти устидан самарали назорат ўрнатилишига эришилган;
қурилиш-пудрат  ташкилотларида мажбуриятлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш мақсадида 6991-“Кафолатли таъмир ва хизмат кўрсатиш бўйича резерв” ишчи счётини киритиш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 1-июндаги 424/305-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, қурилиш-пудрат ташкилотларида кафолатли таъмир ва хизмат кўрсатиш бўйича резервларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида ва тўғри акс эттириш таъминланиб, “Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар” номли 37-сон БҲХС талабларининг бажарилишига хизмат қилган;
қурилиш-пудрат ташкилотларида аудиторлик хулосасини шакллантиришни қурилиш-пудрат фаолияти узлюксизлигини баҳолаш орқали аудиторлик хулосаси турини танлаш ҳамда далиллар сифатини таъминлашда қийматларни комбинациялашган ҳолда баҳолаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси томонидан аудиторлик ташкилотларининг ички стандартларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Аудиторлар Палатасининг 2023-йил 14-июндаги 14-06-1-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, молиявий ҳисобот аудитида баҳоланган қийматлар бўйича ишончли ахборот шакллантириш ҳамда аудиторлик далилларининг сифатини ошириш имконияти яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish