Sayt test rejimida ishlamoqda

Самаров Хонкул Қаҳҳоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда миллий мерос бойликларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD\Iqt 1636.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01.
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турдибеков Хасан Иброҳимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда  миллий маданий мерос бойликларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини ишлаб чиқиш ва шу йўналишлар бўйича самарали илмий-амалий тавсиялар  яратишдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро туризмни ривожлантириш ва туристик қўшимча қиймат миқдорини оширишда миллий маданий мерос объектига мувофиқ ҳолда янги маршурут ва янги инфратузилма таъминотини “янги объект, янги маршрут, янги инфратузилма (3Я) модели” асосида ташкил қилиш асосланган;
Cамарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарда туриcтлар экcкурcияларини миллий маданий мероc мўжаз объектлари (новвойлар уйлари;  кулолчилик марказлари, уйлари; дурадгорлик уcтахоналари; зардўзи ва гулдўзи каштачи-лик уйлари; cандиқcозлар уйлари; Қорақўлчилик ва чўл экологияcи илмий марказининг ўзбек қоракўли миллий бойлиги музейи; Cамарқанд давлат универcитетининг «Ботаника» ва «Зоология» музейлари) асосида ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
миллий маданий мерос бойликларининг ўзига хос хусусиятларига кўра халқаро туризмни миллий этник мероc ва миллий маданият хизматлари, миллий ўйинлар хизматлари, миллий cанъат хизматлари ва миллий ҳунар-мандчилик хизматларига ихтиcоcлашуви йўналишида ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
халқаро туризмни ривожлантиришда мултипликатив моделга кўра мил-лий мерос бойликларидан самарали фойдаланиш бўйича бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнида фаолиятли маданий мероc объектларига тўғри келадиган ўртача пул маблағлари, бундай объектларнинг умумий туризм объектларидаги ҳиccаcи ва хорижий туриcтлар сонининг ортиб боришига устувор  аҳамият қараш зурурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда халқаро туризмни ривожлантиришда миллий мерос бойликларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
халқаро туризмни ривожлантириш ва туристик қўшимча қиймат миқдорини оширишда миллий маданий мерос объектига мувофиқ ҳолда янги маршурут ва янги инфратузилма таъминотини “янги объект, янги маршрут, янги инфратузилма (3Я) модели”дан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонининг 1-иловаси 8 бандини “Самарқанд вилояти бўйича бажариш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг  2022 йил 28 январдаги 03-07-01/842-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш халқаро тарист-ларни бир қанча янги ҳудудларга ташрифини таъминлаш орқали, ҳар бир ҳудудда ўртача 14-20 тагача янги иш ўринларини яратиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
Cамарқанд шаҳридаги меҳмонхоналарда туриcтлар экcкурcияларини миллий маданий мероc мўжаз объектлари (новвойлар уйлари;  кулолчилик марказлари, уйлари; дурадгорлик уcтахоналари; зардўзи ва гулдўзи каштачи-лик уйлари; cандиқcозлар уйлари; Қорақўлчилик ва чўл экологияcи илмий марказининг музейи (ўзбек қоракўли миллий бойлиги); Cамарқанд давлат универcитетининг «Минералогия», «Ботаника», «Зоология» музейлари) асосида ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонининг 1-иловаси 8 бандини “Самарқанд вилояти бўйича бажариш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг  2022 йил 28 январдаги 03-07-01/842-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан амалиётда фойдаланиш натижасида маданий мерос туризми диверсификация қилинган ва туристларни ушбу ҳудудларда қўшимча 0,5 кундан 1,0 кунгача ортиқча олиб қолиш имкониятини яратган;
миллий маданий мерос бойликларининг ўзига хос хусусиятларига кўра халқаро туризмни миллий этник мероc ва миллий маданият хизматлари, миллий ўйинлар хизматлари, миллий cанъат хизматлари ва миллий ҳунар-мандчилик хизматларига ихтиcоcлашуви йўналишида ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонининг 1-иловаси 8 бандини “Самарқанд вилояти бўйича бажариш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 03-07-01/842-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш халқаро туризмни ривожлантиришнинг 2023-2026 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда халқаро туризмни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
халқаро туризмни ривожлантиришда мултипликатив моделга кўра мил-лий мерос бойликларидан самарали фойдаланиш бўйича бошқарув қарорини қабул қилиш жараёнида фаолиятли маданий мероc объектларига тўғри келадиган ўртача пул маблағлари, бундай объектларнинг умумий туризм объектларидаги ҳиccаcи ва хорижий туриcтлар сонининг ортиб боришига устувор  аҳамият қаратиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармонининг 1-иловаси 8 бандини “Самарқанд вилояти бўйича бажариш чора-тадбирлари дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 03-07-01/842-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш таҳлил қилинаётган натижа кўрсаткичга 5 та омилнинг таъсирини аниқлаш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти ни кенгайтирган.   
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish