Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекбосинов Айдос Куралбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Саноат корхоналарида инновацион ривожлантиришни бошқаришни такомиллаштириш самарадорлиги (Қорақалпоғистон Републикаси мисолида)”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Iqt1616.
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида саноат корхоналарини инновацион ривожлантиришни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхонасини инновацион ривожлантиришни бошқариш механизми инновацион лойиҳанинг яхлиллигини (кадрлар таъминотида корхона персонали билан бир қаторда лойиҳада иштирок этувчи илмий/таълим муассасалари ходимлари, бошқа ташкилотлар тааллуқли инфратузилмалари; манфаатдор корхоналар биргалиги) ташкил қилиш ва инновацион чора-тадбирлар изчиллигига кўра такомиллаштирилган;
саноат ишлаб чиқаришининг инновацион фаолиятини ривожлантиришда корхоналар иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва истиқболи таҳлилини ишлаб чиқариш инновацион структурасини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг интенсификация, диверсификация, локализация ва илмий таъминотини даражасини оширишга устувор даражада амалга оширишнинг самарадорлиги асосланган;
саноат ишлаб чиқариши корхоналарини инновацион ривожлантиришни бошқариш самарадорлигини баҳолаш методологияси ҳудудда ишлаб чиқариш самараси (фойда)ни максималлаштириш ва жами харажатларни оптимал даражада камайтиришга кўра такомиллаштирилган;
саноат ишлаб чиқариш самарадорлиги оширишни эътиборга олган ҳолда саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларининг 2027-йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат корхоналарини инновацион ривожлантиришни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
саноат корхонасини инновацион ривожлантиришни бошқариш механизми инновацион лойиҳанинг яхлитлигини (кадрлар таъминотида корхона персонали билан бир қаторда лойиҳада иштирок этувчи илмий/таълим муассасалари ходимлари, бошқа ташкилотлар таалуқли инфратузилмалари, манфаатдор корхоналар биргалиги) ташкил қилиш ва инновацион чора-тадбирлар изчиллигига кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қарақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги АО-22/01-945-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш корхоналарини инновацион ривожлантириш дастури ва йўл хариталарининг асосланиш даражасини оширишга хизмат қилган;
саноат ишлаб чиқаришининг инновацион фаолиятини ривожлантиришда корхоналар иқтисодий-ижтимоий ҳолати ва истиқболи таҳлилини ишлаб чиқариш инновацион структурасини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг интенсификация, диверсификация, локализация ва илмий таъминотини даражасини оширишга устувор даражада амалга оширишнинг самарадорлиги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги АО-22/01-945-сон маълумотномаси). Таклифдан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни услубий-амалий жиҳатдан кенг жорий қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
саноат ишлаб чиқариши корхоналарини инновацион ривожлантиришни бошқариш самарадорлигини баҳолаш методологиясини ҳудудда ишлаб чиқариш самараси (фойда)ни максималлаштириш ва жами харажатларни оптимал даражада камайтиришга кўра такомиллаштириш бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги АО-22/01-945-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жами харажатларни 7 фоизга қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган;
саноат ишлаб чиқариш самарадорлиги оширишни эътиборга олган ҳолда саноат ишлаб чиқариши кўрсаткичларининг 2027-йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси инвестиция, саноат ва савдо вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги АО-22/01-945-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш саноат ишлаб чиқаришини инновацион ривожлантиришнинг ссенарийли ёндашувлари ва ҳудудий дастурлар асосланиш даражасини оширишга хизмат қилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish