Нарбаев Шарафатдин Кенгешовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Яйловлардан фойдаланиш тизимини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси материаллари мисолида)” 08.00.04–Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt434.
Илмий раҳбар: Чертовицкий Александр Степанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.I.10.03.
Расмий оппонентлар: Чориев Қурбон Амирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тангиров Абдухолиқ Эгамович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яйловлардан фойдаланиш тизимининг иқтисодий, экологик ва ижтимоий талабларини таъминлаш ва ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яйловлардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш ва унумдорлигини тиклаш учун яйловлар деградациясидан кўрилган зарарни баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган;
яйловлардан фойдаланувчилар уюшмасини тузиш критериялари ва уни бошқаришнинг иқтисодий механизми ва тамойиллари ишлаб чиқилган;
яйловлардан фойдаланувчилар уюшмаси бюджетини шакллантириш ва аҳолининг чорва молларини боқиш тўловларини ҳисоблаш учун яйлов билетининг қиймати асосланган;
уюшма яйловлари ҳудудини ташкил этишнинг услубий асослари (Нукус тумани “Кердер” уюшмаси мисолида) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яйловлардан фойдаланиш тизимини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
яйловлар деградациясидан экологияга келтирилган зарарни баҳолаш услубияти Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 011/09-436-сон маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. Деградацияга учраган яйловлардан фойдаланишдаги ўртача экологик зарар миқдорини ҳисоблаш натижаларига кўра, деградация даражаси 1% бўлганда гектарига 2,38 минг сўмни, деградация даражаси 20% бўлганда эса 47,6 минг сўм/га ни ташкил этган. Барча яйлов майдонлари учун республика бўйича кўрилган экологик зарар мос равишда деградация даражаси 1% бўлганда 3,69 млрд. сўмни, деградация даражаси 20% бўлганда эса 73,83 млрд. сўмни ташкил этган;
яйловлардан фойдаланувчилар уюшмасини ташкил этиш критериялари, уни бошқаришнинг иқтисодий механизмлари ва тамойиллари бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 011/09-436-сон маълумотномаси) амалиётга жорий этилган. “Кердер” уюшмасини тузиш асосида яйловлар деградациясини бартараф қилиш яйловлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини 1га майдонда (деградация 20% бўлганда) 23,0 минг сўмга, жами уюшма ерларида эса 23,575 млн. сўмга оширишни таъминлайди. Уюшма учун тавсия этилган жами (155,1 минг га) майдонда самарадорликнинг ошиши 3,567 млрд.сўмни, янги иш ўринлари эса 650 тани ташкил қилган;
Нукус тумани “Кердер” яйловлардан фойдаланувчилар уюшмаси мисолида аҳолига чорва молларини боқиш учун яйлов билети қиймати асослаб берилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 011/09-436-сон маълумотномаси). Яйлов билети бир бош чорва моли учун ўртача 7 минг сўмни ташкил этган;
уюшма яйловлари ҳудудини ташкил этишнинг услубий асослари ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги 011/09-436-сон маълумотномаси). Таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Давергеодезкадастр” қўмитасининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институтида қишлоқ хўжалик корхоналарининг яйловларида ер тузиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган. Уни ишлаб чиқаришга жорий қилиш натижасида 14,5 млн. сўм иқтисодий самарадорлкка эришилган.