Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухторов Муҳиддин Мансур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5104.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзақович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш методикаси лисоний бирликни таништиришнинг “verification”, “visualization”, “classification”, “uttering”, “eliciting”, “drilling” босқичларини таълимнинг ривожлантирувчи ва дидактик мақсадли ҳамда Умумевропа CEFR (Common European Framework of Reference for Language) стандарти талабларига ташкилий-мазмун жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги лексик компетенцияларини лексик ёндашув асосида контекстга йўналтирилган методика (CБЛ) тамойилларига кўра ривожлантириш ҳамда луғат бойлигини таъминлашнинг метакогнитив хусусиятларига кўра энг муҳим лексик бирликларини танлаб олиш ҳамда лисоний занжир ҳосил қилиш кўникмасини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш жараёни ўрганилаётган чет тили лексик бирликларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган лингвистик (meaning of word, improper vocabulary, connotation, pronunciation) қийинчиликларини қиёсий таҳлил асосида аниқлаштириш ҳамда ностандарт қарорлар қабул қилиш, дидактик тўсиқларни рационал ҳал қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш динамикаси Чет тили ўқитиш миллий дастури ва Умумевропа (CEFR) талабларининг интегратив имкониятларини инглиз тилини ўрганувчи талабаларининг таълим жараёнида лексик компетентлигини намоён қилувчи дидактик (cонсcиоуснесс, висуалитй анд дурабилитй) тамойиллар мазмунига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларининг лексик компетенциясини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари:
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш методикаси лисоний бирликни таништиришнинг “verification”, “visualization”, “classification”, “uttering”, “eliciting”, “drilling” босқичларини таълимнинг ривожлантирувчи ва дидактик мақсадли ҳамда Умумевропа CEFR (Common European Framework of Reference for Language) стандарти талабларига ташкилий-мазмун жиҳатдан мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Practical competence of teaching subskills” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 27-июндаги 11/33 сон қарорига асосан берилган 196У-35 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада талабаларнинг сўз бойлигини ошириш ва C1 даражадаги сўзларни ўрганиш имкониятлари оширилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш самарадорлиги лексик компетенцияларни лексик ёндашув асосида контекстга йўналтирилган методика (CБЛ) тамойилларига кўра ривожлантириш ҳамда луғат бойлигини таъминлашнинг метакогнитив хусусиятларига кўра энг муҳим лексик бирликларни танлаб олиш ҳамда лисоний занжир ҳосил қилиш кўникмасини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Practical competence of teaching subskills” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 27-июндаги 11/33 сон қарорига асосан берилган 196У-35 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада олий талим муассасалари B2 даражада талабаларнинг чет тили (инглиз тили) бўйича лексик компетенцияларини синхроник коммуникатив машқлар асосида ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш жараёни ўрганилаётган чет тили лексик бирликларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган лингвистик (meaning of word, improper vocabulary, connotation, pronunciation) қийинчиликларини қиёсий таҳлил асосида аниқлаштириш ҳамда ностандарт қарорлар қабул қилиш, дидактик тўсиқларни рационал ҳал қилишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Practical competence of teaching subskills” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 27-июндаги 11/33 сон қарорига асосан берилган 196У-35 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада лингвистик интерференсия ҳолатларининг олдини олиш усулларини ўрганиш имкони яратилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг B2 даражада лексик компетенциясини ривожлантириш динамикаси Чет тили ўқитиш миллий дастури ва Умумевропа (CEFR) талабларининг интегратив имкониятларини инглиз тилини ўрганувчи талабаларнинг таълим жараёнида лексик компетентлигини намоён қилувчи дидактик (cонсcиоуснесс, висуалитй анд дурабилитй) тамойиллар мазмунига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Practical competence of teaching subskills” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 27-июндаги 11/33 сон қарорига асосан берилган 196У-35 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада олий таълим муассасаларида B2 даражасида ўқувчиларнинг лексик компетенциясини ривожлантириш методикаси моделини такомиллаштириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish