Мамбеткадиров Ғайратбай Аманбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланиши ва ривожи (XX аср 60-йиллари – XXI аср бошлари)”, 17.00.04–Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2. PhD/San13.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Акбар Абдуллаевич, санъатшунослик фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, Ўз БА академиги.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс. 27.06.2017. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Пўлатов Дилмурод Саймамутович, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг ХХ аср иккинчи ярми ва ХХI аср бошларидаги шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлиги шаклланишининг дастлабки сиёсий-ижтимоий ҳамда маданий тамойиллари ва ривожининг асосий босқичлари аниқланган;
Қорақалпоғистон дастгоҳли ва маҳобатли ҳайкалтарошлигининг бадиий хусусиятлари асосланган;
Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланишида маданий мерос ва халқ ижодиёти анъаналарининг ўрни асослаб берилган;
дастгоҳли ҳайкалтарошликдаги ижодий изланишлар маҳобатли ҳайкалтарошликнинг самарали ривожини таъминловчи бадиий тамойил сифатида далилланган;
Қорақалпоғистон ҳайкалтарошларининг метафорик ва реалистик ижодий услублари аниқланган.
IV.Тадиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигининг шаклланиши ва ривожига оид олинган илмий натижалар асосида:
Кўргазмалар саройи, музейларда ҳайкалтарошлик экспозицияларини яратишда, ҳайкалтарошлик намуналарини каталоглаштиришда ҳамда экскурсиялар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2018 йил 4 январдаги 4-сон ва И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейининг 2018 йил 14 мартдаги 01/7-140-сон маълумотномалари). Тадқиқот натижалари кўргазмалар саройи ва музейда ташкил этилган ҳайкалтарошлик экспозицияларининг рукн ва мавзуларини, даврий чегараларини илмий далиллаш, сайёҳларга экспонатлар мазмун-моҳиятини очиб бериш ва Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлигини кенг тарғиб қилиш имконини яратган;
Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлиги ривожига оид илмий хулосалар ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Қорақалпоғистон!”, “Тасвирий санъат оламида”, “Гўзаллик оламида” кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадио-компаниясининг 2017 йил 28 ноябрдаги 01-02/500-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар Қорақалпоғистон ҳайкалтарошлик асарларини, етук усталар ижодини илмий асосланган тамойиллар, мавзулар ва муаммолар доирасида тарғиб этиш, ёшларда миллий санъатни янада қадрлаш туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилган.