Sayt test rejimida ishlamoqda

Абзалов Шерзод Рахматджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидаги полифеноллар йиғиндисини яллиғланишга қарши таъсирини ўрганиш», 14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1208
Илмий раҳбар: Рахманов Алишер Худойбердиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исламова Жаннат Икрамовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тотим (Rhus coriaria L.) баргларининг экстрактини яллиғланишга қарши таъсирини баҳолашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлигидан ажратилган қуруқ экстрактни антиэкссудатив, антипролифератив ва оғриқ қолдирувчи хусусиятлари мавжудлиги ва самарадорлик даражаси аниқланган;
Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги баргларининг экстрактини яллиғланишга қарши таъсир кўрсатишда буйрак усти безининг аҳамиятини аниқлаш учун адреналектомия тажрибаси ўтказилган ва унинг сурункали яллиғланишдаги самарадорлик даражаси асосланган;
махаллий Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги баргларининг экстрактини яллиғланишга қарши таъсири, унинг турли механизмлари ҳамда заҳарлилиги синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситаси билан қиёсий аниқланган;
илк бор Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги баргларининг экстрактини ўткир ва сурункали заҳарлилиги бўйича ўтказилган токсикологик тадқиқотларда унинг зарарсизлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академиясининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 июлдаги 07/019-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлигидан ажратилган қуруқ экстрактни антиэкссудатив, антипролифератив ва оғриқ қолдирувчи хусусиятлари мавжудлиги ва самарадорлик даражаси баҳоланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари тажрибада “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтининг 31.05.2023 йилдаги 8-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтнинг 30.05.2023 йилдаги 15-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: яллиғланиш асосли касалликларни маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқилган препарат билан самарали даволаш имкониятини яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу Тотим доривор ўсимлигидан олинган экстракт келажакда таблетка кўринишида ишлаб чиқарилиши режаланган ва унинг қиймати 1 та қадоқ (20 та таблетка) учун 1800 сўм бўлиши кутилмоқда. Хозирда бозордаги энг арзон диклофенак натрийни нархи 4500 эканлигини инобатга олинса, хар бир бемор учун 2700 сўмни, 100 та бемор учун эса 270000 сўм тежалишига эришилади. Тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган тактик самарадорлиги амалдаги яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2021 йилда республикага импорт бўлган биргина диклофенак натрий дори воситасининг ҳажми 11.434.000 АҚШ долларини ташкил этиши инобатга олинса (маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган) ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидаги полифеноллар йиғиндисининг яллиғланишга қарши таъсирини ўрганиш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 9 ноябрдаги 03-4444-сонли хати юборилган.
иккинчи илмий янгилик: Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги барглари экстрактининг яллиғланишга қарши таъсир кўрсатишида буйрак усти безининг аҳамиятини аниқлаш учун адреналэктомия тажрибаси ўтказилган ва унинг сурункали яллиғланишдаги самарадорлик даражаси асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари тажрибада “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтининг 31.05.2023 йилдаги 8-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтнинг 30.05.2023 йилдаги 15-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳозирги кунда беморларда яллиғланиш жараёнини бостириш мақсадида, ножўя таъсирлари етарлича бўлишига қарамасдан, кўплаб синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари қўлланилиб келинмоқда. Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидан олинган экстракт ўзининг самараси бўйича ушбу синтетик дори воситаларни ўрнини босувчи алтернатив препарат ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу Тотим доривор ўсимлигидан олинган экстракт келажакда таблетка кўринишида ишлаб чиқарилиши режаланган ва унинг қиймати 1 та қадоқ (20 та таблетка) учун 1800 сўм бўлиши кутилмоқда. Хозирда бозордаги энг арзон диклофенак натрийни нархи 4500 эканлигини инобатга олинса, хар бир бемор учун 2700 сўмни, 100 та бемор учун эса 270000 сўм тежалишига эришилади. Агарда сурункали яллиғланиш касалликларида ушбу беморлар мазкур препаратларни 3 ой қабул қилишини инобатга олинса, ушбу тежаладиган пул миқдори 1350000 сўмни ташкил этади. Хулоса: 2021 йилда республикага импорт бўлган биргина Диклофенак натрий дори воситасининг ҳажми 11.434.000 АҚШ долларини ташкил этиши инобатга олинса, ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади (маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидаги полифеноллар йиғиндисининг яллиғланишга қарши таъсирини ўрганиш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 9 ноябрдаги 03-4444-сонли хати юборилган.
учинчи илмий янгилик: маҳаллий Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги барглари экстрактининг яллиғланишга қарши таъсири, унинг турли механизмлари ҳамда заҳарлилиги синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситаси билан қиёсий аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари тажрибада “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтининг 31.05.2023 йилдаги 8-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтнинг 30.05.2023 йилдаги 15-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўғридан-тўғри яллиғланиш жараёнини бостирувчи дори воситалар одатда ножўя таъсирларининг мавжудлиги билан ажралиб туради. Натижада, қўшимча дори воситаларни қабул қилишни талаб этиши мумкин. Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидан олинган экстрактни қабул қилувчи бемор эса, дори воситасининг ножўя таъсирини камайтирувчи қўшимча дори воситаларга эҳтиёжи бўлмаслиги тахмин қилинади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Хозирда бозордаги энг арзон протон-помпа ингибиторининг нархи 6500, Н1–гистамин рецептор ингибитори-6000 сўм ва гастропротектив воситаси-128000 сўм эканлигини инобатга олинса, хар бир бемор учун 140500 сўмни, 100 та бемор учун эса 14050000 сўм тежалишига эришилади. Хулоса: 2022 йилда республикага импорт бўлган ошқозон касалликларида қўлланиладиган дори воситаларининг ҳажми 22.449.205 АҚШ долларини ташкил этиши инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий тежамкор эканлиги маълум бўлади (маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган).  Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидаги полифеноллар йиғиндисининг яллиғланишга қарши таъсирини ўрганиш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 9 ноябрдаги 03-4444-сонли хати юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Тотим (Rhus coriaria L.) доривор ўсимлиги баргларининг экстрактини ўткир ва сурункали заҳарлилиги бўйича ўтказилган токсикологик тадқиқотларда унинг зарарсизлиги баҳоланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Илмий тадқиқот натижалари тажрибада “Шарқ табобати” илмий-тадқиқот институтининг 31.05.2023 йилдаги 8-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтнинг 30.05.2023 йилдаги 15-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: айрим сурункали касалликларда яллиғланишга қарши дори воситаларни узоқ муддат қўллаш талаб этилади. Ножўя таъсири мавжуд бўлган ва юқори заҳарлиликка эга бўлган синтетик ностероид яллиғланишга қарши дори воситаларни қўллаш ушбу жараённи самарали бажариш учун айрим ҳолларда монелик кўрсатади. Тотим экстрактини эса сурункали заҳарлилигини аниқлаш учун 3 ой мобайнида каламушларга ичирилганда ушбу ҳайвонларнинг переферик қон ҳамда ички аъзоларнинг таҳлилларида патологик ўзгаришлар аниқланмади. Ушбу кўрсаткич сурункали касалликларда ушбу экстрактни қўллаш учун айни муддао ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тақдим қилинган янги восита билан даволашнинг тавсия этилган тактикаси самарадорлигини маълум яллиғланишга қарши воситалар билан солиштирганда фармакотерапия нархининг пасайиши билан тасдиқланади. Хулоса: 2021 йилда республикага импорт бўлган биргина Диклофенак натрий дори воситасининг ҳажми 11.434.000 АҚШ долларини ташкил этиши инобатга олинса ушбу препарат юқори иқтисодий самарага эга эканлиги маълум бўлади (маълумот “drug audit” маълумотлар базасидан олинган). Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Тотим (Rhus coriaria L.) баргларидаги полифеноллар йиғиндисининг яллиғланишга қарши таъсирини ўрганиш” мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг 2022 йил 9 ноябрдаги
03-4444-сонли хати юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish