Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинова Ўлмасой Вапоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2781.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, B2022.1.PhD/Ped3151
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Азизова Қизлархон Машрабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантиришнинг методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш самарадорлиги матн турларининг грамматик-прагматик аспектларини шакллантиришнинг мотивацион-аксиологик ва когнитив-фаолиятли ёндашувлари ўзаро интегратив яхлитлигини таъминлаш ҳамда ифодали ўқиш ва мутоала қилиш дидактик-праксеологик мазмунини субект ижодий фаолияти билан босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш жараёни расмий, илмий, бадиий, тасвирий, муҳокама, ҳикоя матни ва илюстрацион-кўргазмали воситалардан самарали фойдаланиш имкониятларини визуал ўқитишнинг коммуникатив функсияларини қўллаш траекториясига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш модели вербал мулоқот жараёнини мустақил фаоллаштириш, матн структураси ва мазмунини таҳлилий аниқлаш ҳамда ўзлаштирилган билим даражалари динамиклигини таълим мақсадларига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш методикаси матннинг когнитив-прагматик ва консептуал мазмунини ифодалаш, мантиқий фикрлаш самарадорлигини ошириш ҳамда субектив хулоса чиқариш кўникмаларини ўзаро мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш самарадорлиги матн турларининг грамматик-прагматик аспектларини шакллантиришнинг мотивацион-аксиологик ва когнитив-фаолиятли ёндашувлари ўзаро интегратив яхлитлигини таъминлаш ҳамда ифодали ўқиш ва мутоала қилиш дидактик-праксеологик мазмунини субект ижодий фаолияти билан босқичма-босқич оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02-07-2947/04 рақамли далолатномаси). Натижада она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ўзаро боғлиқликда ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини аниқлаш имкони яратилган;
8-синф ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш жараёни расмий, илмий, бадиий, тасвирий, муҳокама, ҳикоя матни ва илюстрацион-кўргазмали воситалардан самарали фойдаланиш имкониятларини визуал ўқитишнинг коммуникатив функсияларини қўллаш траекториясига идиентив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02-07-2947/04 рақамли далолатномаси). Натижада 8-синф ўқувчиларининг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантиришга оид методик таъминотини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш модели вербал мулоқот жараёнини мустақил фаоллаштириш, матн структураси ва мазмунини таҳлилий аниқлаш ҳамда ўзлаштирилган билим даражалари динамиклигини таълим мақсадларига пропорсионал мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид хулосалар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02-07-2947/04 рақамли далолатномаси). Натижада 8-синф ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш самарадорлиги ошган;
ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш методикаси матннинг когнитив-прагматик ва консептуал мазмунини ифодалаш, мантиқий фикрлаш самарадорлигини ошириш ҳамда субектив хулоса чиқариш кўникмаларини ўзаро мақсадли уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 9-августдаги 02-07-2947/04 рақамли далолатномаси). Натижада она тили дарсларида ўқувчиларнинг нутқий компетенсияларини матн турлари орқали ривожлантириш мезонларини такомиллаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish