Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Юнусали Юлдашалиевичнинг
фан доктори (DSc) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Материалларга механик ишлов беришда унумдорликни ошириш консепсияси ва методологияси”, 05.02.05–“Механик ва физик-техник ишлов бериш технологиялари ва жараёнлари. Дастгоҳлар ва асбоб-ускуналар” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/T.630
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий маслаҳатчи: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Умаров Толиб Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Мардонов Бахтиёр Тешаевич, техника фанлари доктори, доцент; Турсунов Бахтиёр Мухамеджанович техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади механик ишлов беришда унумдорликни ва детал сифатини ошириш усулларини ва олинган натижаларни ишлаб чиқаришда қўллаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
механик ишлов бепиш технологиясини оптималлаш орқали ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш консепсияси ишлов берилаётган детал материали хоссаларининг  таъсир этаётган кучга нисбатан ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
механик ишлов бепиш жапаёнининг унумдорлиги ва деталга ишлов бериш сифатининг ошиш даражаси суриш ҳапакатини (С) ўзгаптиришига ночизиқли боғлиқлиги маҳсулот юзасидаги нотексликларнинг ҳосил бўлиш участкалари асосида аниқланган;
деталларни фрезалаш-пармалашда қириндини чиқариб ташлаш усули  ўзгарувчан кесиш мароми асосида такомиллаштирилган;
кўп мақсадли ПДБ дастгоҳларда деталларга механик ишлов бериш ва уларни сифатини таъминлаш усулларини мақбул кесиш маромлари бўйича аниқлаш заготовка таркибидаги нометалл қўшимчаларнинг миқдорига боғлиқлиги билан асосланган;
механик ишлов беришда иш унумдорлигини таъминловчи операциялар опқали аниқ методологиялар ва тавсиялар кесувчи асбобларнинг кимёвий таркиби билан кесилувчи материалнинг кимёвий таркибини меъёрлаш асосида  ишлаб чиқилган;
пақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳлар учун олдиндан белгиланган узунликдаги қириндиларни ҳосил қилиш технологияси кескич тезлиги ва қириндининг теплофизик хоссаларининг ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
рақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳлар учун кеcувчи асбобни ишлашини тартибга солиш усули кескич ва хомаки билан совутувчи суюқликнинг орасидаги иссиқлик алмашинув жараёнининг кескич узатилиш тезлигига боғлиқлик даражаси асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Механик ишлов бепиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқот асосида НКМК АЖ да иш шароитида материалларга механик ишлов беришда унумдорликни ошириш консепсия ва методологиярини ишлаб чиқиш жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 19 ноябр №23-01-01-07/769 сон маълумотномаси). Натижада ишлов бериш харажатларни 15% га камайтириш имконини берган;
кўп мақсадли ПДБ дастгоҳларида оддий ўтишларнинг максимал консентратсиясини ресурс тежамкор жараёнларни қуруш методикаси жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 19 ноябр №23-01-01-07/769 сон маълумотномаси). Натижада ускуналар нархини 30% камайтириш имконини берган;
автоматлаштиришнинг тавсия этилган воситаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган методни амалга оширишда кўп мақсадли ПДБ дастгоҳида қирқиб ишлов бериш орқали сиртларни чизиқли ва диаметрик ўлчамларининг аниқлиги кафолатлаш жорий қилинган (“Навоий кон-металлупгия комбинати” АЖнинг 2022 йил 19 ноябр №23-01-01-07/769 сон маълумотномаси). Натижада унумдорлик 1.4 баробар ошириш имконини берган;
битта кесувчи асбоб билан бип нечта юза комплексларига кўп мақсадли ПДБ дастгоҳларида тана деталларига ишлов бериш бўйича жараёнлапни қуриш методикаси жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 19 ноябр №23-01-01-07/769 сон маълумотномаси). Бу методикадан фойдаланиш ишлаб чиқариш харажатларини 15...20% га камайтирган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish