Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Азизжон Бабахановичнинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бобожонов Азизжон Бабахановичнинг «Ахборот маҳсулоти ва хизматлари маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.11 - Маркетинг.
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Iqt282.
Илмий раҳбар: Бегалов Баходир Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурот Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Акром Абдиевич Хошимов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборот маҳсулоти ва хизматлари маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборот маҳсулоти ва хизматларини тақдим этувчи компанияларнинг маркетинг фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари виртуал муҳитда ижтимоий тан олиниши ва шахсий салоҳиятни ривожлантирувчи мотивацион функсияларга асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, маркетингини амалга ошириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг Агиле консепсиясига асосланган  СCРУМ методологиясини қўллаш асосида ҳаётий йўлини узайтириш таклиф этилган;
ахборот маҳсулоти ва хизматлари кўрсатувчи Интернет-дўконлардан истеъмолчиларнинг қониқишини маҳсулот хусусиятлари (W=0,208; 24,8%), технологик хусусиятлари (W=0,137; 16,3%), ахборот хусусиятлари (W=0,274; 32,7%), логистика ва маркетинг хусусиятлари (W=0,221; 26,3%) вазн коеффициентларини аниқлаш орқали маркетинг каналларида мижозларга қўшилган қиймат яратиш асосланган;
маҳаллий АМХ бозори субектлари брендини шакллантиришнинг дастлабки даврида мижозларнинг бренддан қониқишига рационал омиллар (Ҳ1=-0,056), салбий ва эмоционал омилларнинг  таъсири (Ҳ2=0,054) ижобий эканлиги асосланиб, мувофиқ ҳолда геймификация маркетинг стратегиясидан кенг фойдаланиш бўйича ПЛС-СЕМ модели таклиф этилган;
ахборот маҳсулоти ва хизматлари бозорида мижозларга қўшилган қиймат яратиш ва рақобатда устунликни таъминлашга йўналтирилган компонентлар асосида маркетинг хизматлари экотизимини яратиш архитектураси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот маҳсулоти ва хизматлари бизнесининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқииш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ахборот маҳсулоти ва хизматларини тақдим этувчи компанияларнинг маркетинг фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари виртуал муҳитда ижтимоий тан олиниши ва шахсий салоҳиятни ривожлантирувчи мотивацион функсияларга асосланган ҳолда такомиллаштириш бўйича таклиф Статистика агентлигининг Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2023-йил
7-апрелдаги 01/3-16-10/2-19-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида статистика агентлигининг меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш самарадорлиги 11,7 фоизга ошган;
дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, маркетингини амалга ошириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг Агиле консепсиясига асосланган  СCРУМ методологиясини қўллаш асосида ҳаётий йўлини узайтириш таклифи Статистика агентлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва интерактив давлат хизматлари бошқармаси фаолиятига жорий этилган  (Статистика агентлигининг 2023-йил 7-апрелдаги 01/3-16-10/2-19-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида статистик ҳисоботларни қабул қилишнинг эСтат 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқишда ва лойиҳаларни бошқаришда, шунингдек, ҳисобот қабул қилувчи ходимларнинг меҳнат унумдорлигини 71 фоизга ошишига эришилган;
ахборот маҳсулоти ва хизматлари кўрсатувчи интернет-дўконлардан истеъмолчиларнинг қониқишини маҳсулот хусусиятлари  (W=0,208; 24,8 %),  технологик хусусиятлари (W=0,137; 16,3 %), ахборот хусусиятлари (W=0,274; 32,7%), логистика ва маркетинг хусусиятлари (W= 0,221 (26,3%) бўйича вазн коеффициентларининг юқори ва қуйи чегаларини белгилаш орқали маркетинг каналларида мижозларга қиймат яратиш бўйича таклифлардан Статистика агентлигининг Статистик регистрларни юритиш ва тизимли хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолиятида фойдаланилган  (Статистика агентлигининг 2023-йил 7-апрелдаги 01/3-16-10/2-19-сонли маълумотномаси). Мазкур  илмий янгиликни жорий этиш натижасида корхона ва ташкилотларнинг статистик маълумотларини шакллантириш ҳамда статистик тўпламларни он-лине харид қилувчи доимий мижозлари сони
2022-йилда 2021-йилга нисбатан 19,6 фоизга ошган;  
маҳаллий АМХ бозори субектлари брендни шакллантиришининг дастлабки даврида мижозларнинг бренддан қониқишига таъсир этувчи рационал омиллар (Ҳ1=-0,056), салбий ва эмоционал омилларнинг  таъсири (Ҳ2=0,054) ижобий эканлиги асосланиб, мувофиқ ҳолда геймификация маркетинг стратегиясидан фойдаланишнинг ПЛС-СЕМ модели Статистика агентлигининг Йиғма-ахборот ишлари бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Статистика агентлигининг 2023-йил 7-апрелдаги 01/3-16-10/2-19-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида “стат.уз” платформасида геймификациялаш стратегиялари қўлланилган ва натижада он-лайн статистика ахборот маҳсулотларининг доимий мижозлар салмоғи 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 28 фоизга ошган;
таклиф этилган ахборот маҳсулоти ва хизматлари бозорида мижозларга қиймат яратиш ва рақобатда устунликни таъминлашга йўналтирилган компонентлар асосида маркетинг хизматлари экотизимини яратиш архитектураси Статистика агентлиги фаолиятига жорий этилган (Статистика агентлигининг 2023-йил 7-апрелдаги 01/3-16-10/2-19-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Статистика интеграллашган ахборот тизимининг(сиат.стат.уз) ҳудудлар ва йиллар бўйича солиштириш ҳамда муносабат менюларида фойдаланиш йўлга қўйилди.

 

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish