Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадирова Истора Бобировнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда инвестицияларнинг ролини ошириш масалалари (эркин иқтисодий зоналар мисолида)», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2412.
Илмий раҳбар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шарифходжаев Усмон Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори, досент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент Шаҳар филиали.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда инвестицияларни ролини эркин иқтисодий зоналар орқали ошириш, уларнинг иқтисодий ўсишига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошлаш таклиф этилган;
50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги таклиф этилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар рўйхати бўйича мурожаати махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан мурожаат келиб тушганидан бошлаб 7 иш кунида тасдиқлаш таклиф этилган;
«Навоий» эркин иқтисодий зонасига киритилган инвестицияларнинг ҳажми 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда, 3 йил муддатга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни ошириш истиқболлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилмасини қуриш ва молиялаштириш талабгорлар томонидан инвестиция лойиҳасининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда бошлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги ВМҚ-306-сон «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 15239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, инвестиция лойиҳасининг ишлаб чиқариш майдонигача ташқи инфратузилма харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш механизми такомиллаштирилган;
50 миллиард сўмдан 200 миллиард сўмгача бўлган инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ушбу лойиҳалар қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги таклифи «Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналарни 2020–2025 йилларда ривожлантириш консепсияси»ни ишлаб чиқишда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 15239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, ЭИЗларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлашга эришилган;
махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар рўйхати бўйича мурожаати махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан мурожаат келиб тушганидан бошлаб 7 иш кунида тасдиқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»даги фармонида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 15239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, махсус иқтисодий зоналардаги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш механизми такомиллаштирилган;
«Навоий» эркин иқтисодий зонасига киритилган инвестицияларнинг ҳажми 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлганда, 3 йил муддатга божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги ПФ-5719-сон «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022 йил 28 декабрдаги 15239-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, «Навоий» махсус иқтисодий зоналар инвестицион жозибадорлиги ошишига эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish