Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамаджанов Шахриёр Солижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишни такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Iqt2577
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Сайдимақсудхўжа Сайдахмадович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертатсия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инвестиция лойиҳасининг инфратузилма харажатларини амалга оширишда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бериладиган бюджет ссудаси маблағларини ажратиш таклиф этилган;
ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилашда факторинг амалиётини қўллашда тижорат банки маблағлари тўлов талабномасида кўрсатилган миқдорини 80 фоизгача бўлиши таклиф этилган;
ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субектларига биноларни лизинг асосида бериш таклиф этилган;
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иштирокида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган индустриал зона барпо этиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишни такомиллаштириш йўналишлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция лойиҳасининг инфратузилма харажатларини амалга оширишда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бериладиган бюджет ссудаси маблағларини ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 306-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тартиби тўғрисида низом»да ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01773-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини молиялаштиришни такомиллаштириш орқали ҳудудларнинг инвестиция муҳити жозибадорлигини оширишга эришилган;
ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилашда факторинг амалиётини қўллашда тижорат банки маблағлари тўлов талабномасида кўрсатилган миқдорини 80 фоизгача бўлиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01773-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, мамлакатда инвестиция муҳитини яна-да яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ҳамда доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратишда янгича механизм жорий этиш имконини берди;
ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун тижорат банклари томонидан ёш тадбиркорлик субектларига биноларни лизинг асосида бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21 апрелдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сон қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01773-сонли маълумотномаси). Натижада, ёшлар саноат зоналари ҳудудида қулай инвестиция муҳитини ривожлантириш доирасида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш биноларини қуришни молиявий қўллаб-қувватлаш механизми такомиллаштириш имконини берган;
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иштирокида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган индустриал зона барпо этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 апрелдаги «2022-2026 йилларда Самарқанд вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яна-да яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
22-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2023 йил 22 февралдаги 03-08-1-01773-сонли маълумотномаси). Натижада,
2022-2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,4 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,2 бараварга, хизматлар ҳажмини 2,7 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,8 бараварга оширишни назарда тутувчи шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларни шакллантиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish