Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаев Расулбек Палванбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда солиқ назорати механизмларини такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1317.
Илмий раҳбар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ражапов Шухрат Зарипбоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда солиқ назорати механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидорларга бериладиган онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси акс эттирилиши тартибини қўллаш орқали харидорларни тегишли солиқ тўлови миқдори тўғрисида қўшимча маълумот билан таъминлаш ҳамда солиқ назоратини такомиллаштириш асосланган;
камерал солиқ текширувидан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг буйруғисиз амалга оширилиши ва хатолар аниқланганда солиқ тўловчи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш имконини тақдим этиш таклифи асосланган;
савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли томонидан нақд пулда ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функсиясига эга бўлган виртуал касса ҳамда онлайн назорат касса машиналари воситасида амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар, тадбиркорлик субектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санксияларни бекор қилиш орқали тадбиркорлик субектларига солиқ мажбуриятларини бажаришда қулайлик яратиш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда солиқ назорати механизмларини такомиллаштириш йўллари бўйича бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидорларга бериладиган онлайн-НКМ ва виртуал касса чекларида харид учун тўловнинг қўшилган қиймат солиғи жами суммаси акс эттирилиши тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 23-ноябрдаги 943-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 21-апрелдаги 18/2-52912-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харидорларга товар ва хизматлар учун тўлов таркибидаги қўшилган қиймат солиғи миқдори тўғрисида харид чеклари орқали маълумотга эга бўлиш имкони яратилган;
солиқ текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга ошириш ва хатолар аниқланганда солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юбориш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-741-сонли Қонуни билан Солиқ кодексининг 138-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 21-апрелдаги 18/2-52912-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида давлат солиқ органлари ва хўжалик юритувчи субектлар маълумотларидаги тафовутларни бартараф этиш орқали солиқ назорати самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида аҳоли томонидан нақд пулда ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотни давлат солиқ хизмати органларига онлайн режимида узатиб бориш функсиясига эга бўлган виртуал касса ҳамда онлайн назорат касса машиналари воситасида амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019-йил 6-сентябрдаги ПФ-5813-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 21-апрелдаги 18/2-52912-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнида истеʼмолчи томонидан амалга оширилган тўлов суммаси бир вақтнинг ўзида солиқ органлари маълумотлар базасида ўз аксини топиши орқали назорат самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар, тадбиркорлик субектлари томонидан солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санксияларни бекор қилиш орқали тадбиркорлик субектларига солиқ мажбуриятларини бажаришда қулайлик яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 7-сентябрдаги ПФ-6307-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022-йил 21-апрелдаги 18/2-52912-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида солиқ тўловчиларга ўз камчиликларини ихтиёрий равишда бартараф этиш орқали уларнинг келгуси фаолиятида солиқ мажбуриятларини тўғри олиб боришга рағбатлантириш имкони яратилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish