Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтаев Аъзам Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактаб  ўқувчиларига волейбол техникасини тезкор ўргатиш учун махсус машқлардан фойдаланиш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped823.
Илмий раҳбар: Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ниязов Сохипжон Собиржонович, педагогика фанлари номизоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларга волейбол ўйин техникасини махсус машқлар ёрдамида ўргатишга қаратилган самарали восита ва усулларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактаб ўқувчиларига волейбол техникасини тезкор ўргатиш учун ишлаб чиқилган “Мовинг балл” спорт технологияси ёрдамида тезкорлик сифати ва сакровчанлик қобилиятини ҳаракатланувчи тўпга сакраб ўз вақтида зарба беришни машғулотга киритиш ҳисобига тўпни ҳис қилиш имконияти кенгайтирилган;     
ёш волейболчиларнинг мусобақа фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб ўйин ҳаракатларининг ўзаро мувофиқлигини яхшилаш учун бир вақтнинг ўзида реакция кўрсатиш ва мувозанат сақлаш хусусиятига қаратилган “бирлаштирма услуби” ни 2, 3, 4, ва 4, 3, 2 позициялардан бажариш ҳисобига координацион қобилиятлари такомиллаштирилган;
ёш волейболчиларнинг индивидуал ва функсионал имкониятларини ошириш учун волейбол ўйин элементларидан иборат бўлган “тўсиқлардан ўтиб тўпга зарба бериш” машқлар мажмуасини дастлабки ўргатиш босқичида қўллаш  ҳисобига тўпга зарба бериш техникасининг аниқлиги имконияти кенгайтирилган;  
волейбол ўйинидаги техник ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фаоллашувчи мускуллар кучини оширишга йўналтирилган махсус спорт резиналарни тўп билан бажарадиган техник-тактик компонентларни бажариш вақтида қўллаш ҳисобига ўқувчиларнинг махсус ҳаракат тайёргарлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда ёш ўқувчиларнинг ўйин техникасини шакллантириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
ёш волейболчиларнинг тезкорлик сифати ва  сакровчанлик ҳусусиятини инобатга олиб ишлаб чиқилган “Мовинг балл” спорт ускунада бажариладиган машқлар Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби волейбол тўгараги ўқувчиларнинг машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 03-17-02/12622-сон маълумотномаси). Натижада тўпни ҳис қилиш имконияти 18% га ўсган;
волейболчиларнинг ўйин қобилиятларини баҳолаш учун волейбол спорт турига мувофиқ саралаб олинган махсус машқлар Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани 40 сонли умумий ўрта таълим мактаби волейбол тўгараги тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 03-17-02/12622-сон маълумотномаси). Натижада тўпни қабул қилиш ва узатиш техникаси 14% га ошган;
волейбол ўйини техникаси элементларини инобатга олиб ишлаб чиқилган махсус машқлар мажмуаси Тошкент шаҳар Олмазор тумани 278-сонли умумий ўрта таълим мактаби волейбол тўгараги тарбияланувчиларнинг машғулот жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 03-17-02/12622-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўйин кўникмалари 16% га ўсган;
волейбол ўйинида техник ҳаракатларни амалга ошириш вақтида фаоллашувчи мускуллар кучини оширишга йўналтирилган “махсус спорт  резиналарда машқлар” бўйича амалий тавсиялар «Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш услубияти (волейбол)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 06 октябрдаги 522-сон буйруғига асосан
 522-120 рақамли гувоҳномаси). Натижада ўйинчиларнинг ҳаракат самарадорлиги 16% га ошган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish