Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупалиев Умид Ганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автомобил йўлларининг тўшамаларини цемент ва битум эмулсияси билан ишлов бериш асосида қуриш технологияларини такомиллаштириш”, 05.09.02 - “Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T3770
Илмий раҳбар: Амиров Турсоат Жуммаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.T.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Касимов Иркин Умаралиевич (Тошкент архитектура-қурилиш институти); техника фанлари доктори, профессор Каюмов Абдубаки Джалилович (Тошкент давлат техника университети).
 Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади экспериментал тадқиқотлар асосида йўл тўшамалари учун битум эмулсияси қўшилган цемент билан ишлов берилган шағал-қум аралашмаларидан фойдаланишнинг афзаллигини асослаш, мавжуд қуриш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органик боғловчини ноорганик боғловчига қўшиш билан ишлов берилган  шағал - қум қоришмасининг кристалл ва коагулациён боғланишлар орқали структура ҳосил бўлиш механизми аниқланган;
икки турдаги боғловчи билан ишлов бериш асосида кристалл (қаттиқ) ва коагуляцион (мослашувчан) структуравий боғланишлар юзага келиши натижасида қуриладиган қатламларнинг зарбага бардошлилиги ва ёриқбардошлилиги юқори бўлиши амалий асосланган;
қоришма минерал скелетининг бўшлиқларини ҳисобга олган ҳолда цемент ва битум эмулсиясининг мақбул миқдори ғовакликларни эгаллаши ва бунинг асосида сув шимувчанлигини камайиши ва музлашга чидамлилигининг ошиши аниқланган;
кўп сонли намуналарнинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлигини 7 ва 28 суткалик ёшида лаборатория синовлари орқали аниқлаш натижасида лойиҳавий мустаҳкамликни прогнозлашнинг ўзаро боғлиқлик қонуниятларини математик модели  ишлаб чиқилган;
қоришма таркибидаги битум эмулсияси, цемент миқдори ва максимал қуруқ зичликларнинг ўзаро боғлиқликларидан  фойдаланиб сиқилишга бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичини  прогнозловчи математик модел  ишлаб чиқилган;
 автомобил йўлининг тўшамаларини битум эмулсияси қўшилган цемент билан ишлов берилган шағал - қум аралашмаларидан фойдаланиб қоришма тайёрлашни ва қатлам ётқизишни оптималлаштириш орқали қуриш технологияси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Автомобил йўлларининг тўшамаларини цемент ва битум эмулсияси билан ишлов бериш асосида қуриш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
автомобил йўлларини қуришда органик ва ноорганик боғловчи билан ишлов берилган  шағал-қум қоришмасининг кристалл ва коагуляцион боғланишлар орқали структура ҳосил бўлиш механизми “Автомобил йўллари қўмитаси” га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 03-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, икки турдаги боғловчилар орқали қоришмалар тайёрлаш ва хизмат муддати юқори бўлган асос қатламларни қуриш имконияти яратилган;
шагаʻл-қум аралашмасига цемент ва битум эмулсияси билан ишлов бериш асосида қаттиқ ва мослашувчан структуравий боғланишлар юзага келиши асосланган ва бу Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 03-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, қуриладиган қатламларнинг ёриқбардошлилиги ортиши ва зарбабардошлилиги 10-15% юқори бўлиши имконияти яратилган;
боғловчиларнинг мақбул миқдори қоришма минерал скелет бўшлиқларини эгаллаши аниқланган ва бу Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 03-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, автомобил йўллари асоси сув шимувчанлигини 15%-20% га камайиши ва музлашга чидамлилигини 8-10% га ортиши имконияти яратилган;
қоришма таркибидаги битум эмулсияси ва цемент миқдоридан фойдаланиб сиқилишга бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичини  прогнозловчи математик модел ишлаб чиқилган ва бу “Автомобил йўллари қўмитаси” га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 03-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, қоришмаларнинг 7-суткалик натижалари ёки қоришма таркибидаги боғловчилар миқдоридан фойдаланиб, лойиҳавий сиқилишга бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичини аниқлаш имконияти яратилган;
автомобил йўлининг тўшамаларини битум эмулсияси қўшилган цемент билан ишлов берилган шағал-қум аралашмаларидан фойдаланиб асос қатламларини қуришнинг такомиллашган технологияси “Автомобил йўллари қўмитаси” га қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 3-майдаги 03-1202-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд қурилиш техникаларидан ҳамда маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда самарали қуриш жараёнини ташкил этиш, турли кимёвий қўшимчаларга бўлган импорт қарамликни бартараф этиш имконияти яратилган ва сарфланаётган маблағларни 12-18% гача иқтисод қилишга эришилган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish